Mamlakat ichidan

Бедил Турк
Лайло, Лайло… сенинг ёнингда…

2007 йил 26 май куни Ҳулкар Абдуллаеванинг концерти бўлиб ўтди. Концертдан қайтаётган Нафасов Элмуроднинг Ориф исмли ўғлини, рассом йигитни белгиланган ҳаракатга қарама қарши йўналишда Қоракўл туман ИИБ ходими билан бўлган маишатдан маст ҳолда келаётган Мовлонова Лайло ўзига тегишли бўлган давлат номери 20 D 86 94 жигули машинасида уриб кетади.
Нафасов Ориф ўша ернинг ўзида мияси отилиб чиқиб, ўнлаб жойидан суяклари синиб ҳалок бўлади. Ўнлаб гувоҳларнинг бўлишига қарамай Мовлонова Лайло вокеа жойидан қочиб қолади. Бир қанча вақтдан кейин ИИБ ходимлари қуршовида Лайлонинг машинасида ҳаёти ИИБ бошлиғи тамонидан кафилликка олинган Хуршид исмли кимса олиб келинади ва жавобгарликни ўз зиммасига олади. Бир инсоннинг ҳаётини барбод қилган ҳам, қотилликни ўз зиммасига олган ҳам ҳеч қандай жавобгарликка тортилмай, яна маишат қилиб юришибди.
Жиноят содир қилинди, маст ҳолатда уйланганига атига тўрт ой бўлган 1987 йилда туғилган рассом йигит Ориф ҳалок бўлди. Бир ота ёлғиз ўғлидан айрилиб ўғилсиз қолди, бир бола эса отасиз туғиладиган
бўлди. Қотиллари эса жазоланмайди.
Савол туғилади, концерт куни бўлган бу вокеанинг минглаб гувоҳлари бор бўла туриб, туман Прокуратураси ҳам , Концертни кузатиб қайтаётиб воқеа гувоҳи бўлган Олот Қоракўл туманлар аро МХХ раҳбари ҳам туман ҳокимияти ҳам бу воқеага нима сабабдан индамай қўйишади.
Бу саволга ҳам жавоб бериб ўтишга ҳаракат қиламиз. Мовлонова Лайло тадбиркор аёл бўлиб, унинг Қоракўл шаҳри марказида иккита ресторани бор. Тумандаги барча раҳбарлар бу ерга келиб бепул
овқатланадилар, Лайло қўшмачилик қилиб уларни яна фоҳиша аёллар билан таъминлайди. Қоракўлга юқоридан келган меҳмонлар ҳам туман раҳбарлари томонидан Лайло хонимнинг ресторанига олиб келинади. Шу ерда меҳмон қилинади.
Туман рахбарлари эса бир туз тотган жойига содиқ қолишиб бу воқеага индамай қараб тураверишади. Тузнинг эгасига хиёнат қилишмайди. Туз кимники бўлса ўша ютади.
Туз Лайло хонимники
ИИБ жим, Бошлиқ юзидан толмайди.
Прокуратура жим, ходимларининг оғзида Лайло хонимники.
Туман ҳокими жим, бунинг оғзида ҳам Лайло хонимники.
МХХ тўралари жим. Булар ҳам оғзини очолмайди.

Бухоро вилоятининг Қоракўл тумани.

Ответить

Вы должны авторизоваться для отправки комментария.