Пятница, Июнь 29, 2007
Бугун Ватандан олисларда Ватан дарди билан яшаётган таниқли шоир, журналист ва сиёсий шарҳловчи Ризо Обидга падари бузруквори ҲАМРОХЎЖА ОБИДОВнинг вафоти муносабати билан чуқур ҳамдардлик изҳор этамиз.
Тангрининг севимли бандаси Ҳамрохўжа ота бу йил 100 ёшга кирган эдилар ва жойлари жаннатдан бўлишини, Аллоҳнинг раҳматига қовушишларини дуоларимизда яратгандан илтижо қиламиз.
Ҳаммамизга жуда баракали, савобларга тўла йўлни босиб ўтган шу улуғ инсонга насиб этгани каби узоқ, мазмунли яшаш, Ватанга шу инсон каби хизмат этишни буюрсин.
ДЕМОКРАТИК ЎЗБЕКИСТОН КОНГРЕССИ Бошқарув Ҳайъати ва адибнинг дўстлари, мухлислари.
Нет комментариев » |
1.Bosh sahifa, Muxolifat, Uzbek |
Постоянный адрес
Опубликовал TURONZAMIN
Пятница, Июнь 29, 2007
“Ўзбекистоннинг МДҲ ҳудудидаги нуфузи алоҳида масала. Яъни бу ҳудудда Ғарбдаги каби мамлакатлар нуфузини демократик принциплар, инсон ҳуқуқлари эмас, балки Кремлга мойиллиги белгилаб беради. Бу борада Ўзбекистон ва унинг раҳбари Ислом Каримов учун жиддий муаммолар йўқ. Аммо дунёнинг Марказий Осиёга яқин давлатлари ва асосан, Ғарбда ҳозир “Ўзбекистон” сўзи, шубҳасиз, “диктатура” сўзи билан ёнма-ён қўлланиладиган бўлган”, - деди Олег Панфилов. Прочтите эту запись до конца »
Нет комментариев » |
1.Bosh sahifa, Shu kunning gaplari, Uzbek, VOA-RFERL (BBG) |
Постоянный адрес
Опубликовал TURONZAMIN
Пятница, Июнь 29, 2007
Яхшилик қилсанг гар бирига болам,
Қолгани ит бўлиб талайди сени.
Алдаб келса биров- ўша зўр одам,
Бошидан оёққа ялайди уни.
Агар мақтаб турсанг бу элни гоҳ-гоҳ,
Сени зукко инсон дея жар солар.
Жон ёниб сўз очсанг нуқсидан ногоҳ,
Оғзингдан тилингни суғуриб олар.
Прочтите эту запись до конца »
Нет комментариев » |
1.Bosh sahifa, She'riyat, Uzbek |
Постоянный адрес
Опубликовал TURONZAMIN