Нафрат, Манфаат ва Миллат
Насрулло Саййид
(Узбекни бой ва пулдорлари хакида)
Киргизистонда яшаб, киргиз халки маданияти ва тарихини анча ургандим. Айникса киргизлар билан узбеклар орасида анча ухшашлик, якинлик борлигини англадим. Шимолий Киргизистонликлар, яъни Талас, Норин, Иссиккул ва Чуй вилоятиликларни Жанубий Киргизистонликлар, яъни Жалолобод, Уш ва Баткентликлардан бироз фарки борлигини хам тушиниб етгандай булдим.
Шимолликлар жанубликларни «сартлар» деб атайди. Улар буни очикчасига айтмасада, кичик давраларда бу суз бот-бот тилга олинади. Яна шуни хам англадимки, улар бу сузни нафакат жанублик киргизларга нисбатан куллашади. Улар бу терминни Алатогни нариги томонида яшовчиларни барчасига, шу жумладан узбекларга нисбатан хам куллашар экан. «Сарт» сузига кизикишларим ортди. Бир киргиз аел мени бу саволимга киска килиб, шундай жавоб берган эди:-« Сартлар – савдогар халк, улар хамма нарсани пулга чакади. Уларда хамма нарса сотилади».
Бу аёлдаги, бу фалсафа кандай шаклланди экан-?, деб уйлай бошладим, тарихий манбаларга мурожат килдим. Билишимча, «сарт» сузи маълум бир миллий гурухга нисбатан эмас, маълум бир худудда яшовчи халклар гурухига нисбатан кулланилар экан. Демак, жанубликлар миллий характеридаги савдогарлик ва тадбиркорлик шимолликни бироз гашига тегкан булса ажаб эмас, деб уйладим.
Хакикатан хам ёшлигимда эшитганларим, -«Лулини эшагини сугор, пулини ол», «Така булса хам сут берсин» - деган маколларни халкимиз орасида нима учундир куп кулланилганлигини эсладим. Хозирги Узбекистон худуди «Буюк Ипак йули»ни кок марказида ва устида жойлашганлиги, бу ерликларни доимий савдо билан шугулланишга ургатганлиги аник.
Ота-боболаримиз гарбдан хам, шаркдан хам келган карвонлар билан доимий савдо муносабатида булганлар, уларни хожатини чикариб пулини олганлар, уларга уз махсулотларини сотганлар. Бу бизни кон- конимизга сингиб кетганлиги сабаблими, купчилик бизнес деганда савдони тушунади. Халкимиз кадим-кадимдан пул топишни ана шу турига купрок ихтисослашганлиги аник. Хозир хам кимдир нимадир сотади, олади ва олибсотади. Шу туфайли булса керак, хозирда узбекни оладиган ойлиги 2 кило гуштга етмасада, аммо бир амаллаб рузгори утяпти. Охирги 20 йиллик машаккатли хаёт халкимизни анча чарчатди, хаёт учун кураш узбек миллий характерида анча-бунча салбий окибатлар пайдо килди.
Эртанги кунга ишончсизлик, аник, тайинли даромад манбаининг йуклиги айрим тоифа одамлар орасида «очкузлик» кайфиятини яратаётганлиги кузга яккол ташланмокда. Айрим шахслар пул топиш, яшаб колиш илинжида «пасткашлик» йулларига хам кириб бораётганлигини кузатиш мумкин. Улар уз харакатларини бозор иктисодиёти шароитида юзага келган «зарурат»- деб, тушинтиришга харакат килмокдалар. Пулни оркасидан кувиш, Узбекистонда хам маълум синфни – «пулдорлар» синфини шакллантирди. Ха, пулдорлар синфи пайдо булди, аммо бойларни эмас! Аслида, бойнинг пулдордан фарки катта. Бой – бу бой!
Унинг хам маънан, хам моддий жихатдан бой. Бойнинг –акли, дунёкараши, миллатпарварлиги, кузитуклиги, кулиочиклиги ва илми бор. Пулдорда эса пулдан бошка хеч нарса йук.
Менинг кузатишларимча, хозирда Узбекистонда бирорта хам хакикий бой йук. Лекин пулдорлар анчагина. Миллатимизнинг бугунги фожеаларидан бири- хакикий узбек бойларининг пайдо булмаганлигидадир.
Юртимиз тарихида Хужа Ахрори- валий, Чорикулбой ва Файзулла Хужаевга ухшаш хакикий бойлар куп утган. Битта яхши бойи булган бир кишлокда –бирорта хам уйланмаган етим, нон сураган гадой булмаган. Бой уларни хаммасини гамини еган. Пулдорлар эса, аллакандай йуллар билан топаётган пулларига куша-куша хашаматли иморатлар курмокдалар, ховлиларида ранг-баранг «иномарка»ларни калаштириб ташламокдалар, бемаъни маъракалар утказмокдалар. Чунки уларни бошка нарсага акллари хам, маънавиятлари хам етмайди. Улар бу дунёда яхши ном колдириш керак, деган нарсаларни тушинмайдилар. Бугунги пулдор- битта узи, бир хотини ва бир боласига нима учун 20 та «иномарка» ва 8 та дангиллама иморат кераклигини уйлаб хам курмайди. Чунки уни - кузи оч. Ана шу туфайли бугун 90 фоиз узбек дарбадар, кашшок. Пулдорлар факат узини уйлагани учун, бугун миллатни уйлайдиганлар оз, борлари хам ночор ахволда.
Кочкинликда юриб, жуда куп дустлар орттирдим, куп юртдошлар билан мулокотда булдим. Бугун афсус надомат билан айтаманки, Ватандан кочганлар орасида хам жуда куп иллатларни кузатиш мумкин. Айникса, халкаро ташкилотлардан «чой-чака» ундириш, моддий ёрдамлар олиш илинжида жуда хам паст кетаётган, алдамчилик килаётган, айрим юртдошларимни куриб, гашим келади, ёкамни ушлайман. Олинган «чой-чакалар»ни таксимлашдаги узаро талашувларни куриб, оч буриларни улжа нимталаши куз олдимга келади. Пул васвасаси бугун хаммани кузини оч килиб юборганлигини яккол курасан шундай пайтда. Балким хакикий узбек бойлари пайдо булганида миллат шу ахволга тушмасмиди, деб уйлаб коласан киши.
Бугун дунёда кезиб юрган узбеклар нафакат кувгинликда, мардикорчиликда юрибдилар, шунинг билан бирга улар узбек деган миллат, унинг миллий характери билан дунёни таништирмокдалар. Бизнинг хар бир харакатимизни – дунё халклари кузатмокда, онгида мухрламокда, кандай халк эканлигимизни кашф этмокда…
Юртдошларимиз орасида манфаат деб, бир-бирларига окибатсизлик килиш, хатто шу манфаатпарастлик туфайли узаро нафратнинг пайдо булаётганлигини – чет элликлар хайрат билан кузатмокдалар ва очикдан- очик гапирмокдалар.
Сузимни бошида нима учун шимолий киргизлар бизни «сарт» дейишлари хакида гап бошлаганимдан максад, бу дунёда хеч нарса изсиз кетмаслиги хакида айтмокчи эдим. Шимоллик киргизлар, жанубликларни балким уз кузатишларига асосланиб, балким нималардандир хулосаланиб «сарт» деган булса бордир. Бу уларнинг хак-хукуки. Колаверса бу - хакорат хам эмас. Балким айрим миллий хислатларга берилган баходир.
Ун, ун беш йилдан кейин биз- узбекларни хам бутун дунё албатта яхшилаб билиб, урганиб олади. Чунки биз дунёга энди юз тутяпмиз. Узбек миллий характери хакида дунёда тасвирлар шаклланмокда. Бизни дунё халклари танимокда. Замонлар утиб, балким энди бизни «сарт» демай куйишар, бошка бир атама уйлаб топишар.
Бу хам уларни хукуки, бутун дунёни овозини буголмайсанку. Нима булганда хам дунеда уз хакикий урнимизни топсак булгани…
Нобел мукофоти номзоди - миллий ғуруримиз, шоири замон ЮСУФ ЖУМАни озод этиш учун овозингизни ютманг! 
Четверг, Июль 5, 2007 at 11:18 дп
[...] taklifim bor edi… Насрулло Саййиднинг Нафрат, Манфаат ва Миллат деган мақоласини [...]