Мутлоқ махфий

Суббота, Сентябрь 1, 2007

КАРИМОВ ЎЗИНИ ЁШ САҚЛАШГА УРИНМОҚДА
Файзулло, Тошкент, “Туронзамин” мухбири

Ишончли бир манбадан маълум бўлишича, Ислом Каримов ҳар бири 75 минг доллар қийматига тенг эмбрион уколини олмоқда.

Озарбайжоннинг собиқ президенти Ҳайдар Алиев аввалига ҳафтада бир, кейин кун ора шундай укол олган бўлса, Туркманбоши умрининг охирги кунларида ҳар куни ола бошлаган экан.

Ислом Каримов шу пайтга қадар ойда тўрт марта олган, аммо 2007 йилнинг август ойидан бошлаб кунига биттaдан ола бошлаган. Август ўрталарига келиб икки марта ва ҳозир уч мартадан олмоқда. Прочтите эту запись до конца »


Самад МУРОД׃ Буюк учлик(3)

Суббота, Сентябрь 1, 2007

БОЙЧИБОР

1
Гулдираб, гулдираб кишнар Бойчибор,
Яқинлаб қолгандай буюк паҳлавон.
Минг йиллик сарҳаддан сакраган тулпор
Етиб келгай сувлиқ чайнаб бегумон.
Қуриё қур хайто, қунгротнинг оти! Прочтите эту запись до конца »


Шеърият

Суббота, Сентябрь 1, 2007

Юсуф Жума

Ўкинма дунёни уққан,
Бу номард қавмдан зинҳор.
Битта бўлса ҳам эр туққан
Жаҳонгир Муҳаммад бор. Прочтите эту запись до конца »


ҚУТЛОВЛАР

Суббота, Сентябрь 1, 2007

ҲАҚ СЎЗНИНГ ЁНИДАМИЗ!

Ўзбек халқининг жонкуяр фарзанди Жаҳонгир Муҳаммадни 1 сентябр - туғилган куни билан чин дилдан табриклаймиз!

Ҳақ сўз ҳамма вақт, ҳамма даврларда зулмнинг қатағони билан юзма-юз келган ва доим курашлар гирдобида яшаган. Бугун ҳам. Бу қатағоннинг оғирлиги эса ҳақ сўзни айтганларнинг елкасига тушган. Бугун устозимиз, сафдошимиз, таниқли сиёсат арбоби, тилшунос олим, ёзувчи ва журналист - Демократик Ўзбекистон Конгрессининг асосчиси Жаҳонгир Муҳаммадга диктатура режими 16 йилдан бери таъқиб этиши, йўқотишга уриниши ҳам бунга мисол.
Бу саволга Жаҳонгир Муҳаммаднинг таржимаи ҳолига назар солсак жавоб топасиз. Прочтите эту запись до конца »


Қутлов

Суббота, Сентябрь 1, 2007

1 сентябрь - Жаҳонгир Муҳаммад туғилган кун!
Демократик Ўзбекистон Конгресси асосчиси ва раҳбари,таниқли сиёсатчи ва адиб,ҳурматли устозимиз Жаҳонгир Муҳаммадни 1 сентябр таваллуд кунлари билан чин дилдан табриклаймиз.

У кишига узоқ умр,мустаҳкам соғлиқ,оилавий хотиржамлик тилаймиз ҳамда олиб бораётган барча эзгу ишларига оллоҳ таоло куч-қудрат ато этишини сўраб қоламиз. Прочтите эту запись до конца »