Ризо Обид

Понедельник, Сентябрь 10, 2007

Мен нечун тарк этдим Ўзбекистонни?

16.Тошкент -қайдасан?

Қўлимга ўша ўн йил ўқиганда ҳаммага бериладиган ҳужжат теккач,менинг келгусида нима қилишим кераклиги хусусидаги мавзу оиламизда энг бош мавзу бўлиб қолди.
Уйдагилар бири у деди,бошқаси бу.Ахийри ҳамма бир жойга тўпландик.Дастурхон устида тамаддидан сўнг кечки пайт чой ичиб ўтириб гапни дадам бошладилар. Прочтите эту запись до конца »


Диктатура манзаралари

Понедельник, Сентябрь 10, 2007

ВАСИЛА ИНОЯТОВА,
Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари “Эзгулик” жамияти раиси

СПИКЕРНИНГ БОЛАСИГА ҚЎЛ КЎТАРМА, ЖАСЛИҚҚА КЕТАСАН!

2006 йилнинг 13 декабрь куни Тошкент шаҳрида истиқомат қилувчи беш ўспирин томонидан жиноят содир этилди. 18 ёшга тўлиб-тўлмаган бу йигитларнинг бири Тошкент давлат Шарқшунослик институти талабаси Тимур Нурметов (Тошкент ш, Мирзо Улуғбек тумани Петров кўчаси, 1 — 155), иккинчиси Даврон Ахметов (М. Улуғбек тумани Темур Малик кўчаси, 3-тупик, 8-уй), учинчиси Тошкент ахборот технологиялари университети талабаси Шоҳруҳ Алимов (Мирзо Улуғбек тумани Қорасув-2, 38 — 4), яна бири Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш институти талабаси Азамат Жалилов (Мирзо Улуғбек тумани Устабоев кўчаси, 170) ҳамда 190-мактабнинг 10-синф ўқувчиси Шерзод Рисхиев (М. Улуғбек тумани, Темур Малик кўч, 1-уй)лар эди. Прочтите эту запись до конца »


Жаҳонгир МАМАТОВ׃ Ўзбеклар ва ўзбеклар

Понедельник, Сентябрь 10, 2007

жаҳонгир маматов96.БИРЛАШИШ

Энг кўп гапирилган, энг кўп ёзилган ва энг оз натижага эришилган жабҳа бу. Мухолафатга айланган мухолифатни қўйиб турайлик. Четга чиқиб ватангадо бўлганлар-чи?

Дастлаб Тукияда, кейин АҚШда Ватандан чиқиб кетган ўзбекларнинг бошини бир жойга қовуштириб бир халқаро жамият тузиш ҳақида кўп уриниб кўрганмиз. Тўғри, ҳар икки ҳолда ҳам гап фақат ўзбеклар ҳақида борган эмас, Туркияда Туронзаминдан чиқиб кетганларнинг маданий жамияти ҳақида ўйлаган бўлсак, Америкада туркистонликлар иттифоқи борасида бош қотирилган эди. Прочтите эту запись до конца »


Ризо ОБИД

Понедельник, Сентябрь 10, 2007

Мен нечун тарк этдим Ўзбекистонни?

14.Синфдош қизлар

Биринчи синфга борганимизда 48 ўқувчи эдик.Турли сабаблар билан тўққизинчи синфга борганимизда ўн тўрт ўғил бола,ўн тўртта қиз бола қолди.

Ўрта мактабни ўқиганларнинг ҳаммаси билади.Кўп йил бир синфда ўқиб синфдошлар бир-бирларига ғоят яқин бўлиб кетишади.Уларнинг бир-биридан деярли яширадиган сири ҳам қолмайди.Лекин шундай бўлсада улар орасида 15-16 ёшдан бошлаб айрим синфдошларда илк муҳаббат атоқли “сирли давр” ҳам бошланади. Прочтите эту запись до конца »


Марказий Осиё

Понедельник, Сентябрь 10, 2007

Тожикистонда “2008 йил — Тожик тили йили” деб эълон қилинди…

Майда этник гуруҳлар миллатчи келади дейишади. Ҳақиқатан ҳам, дунёнинг қайси бурчагига назар солманг, ўзи оз сонли бўлган миллатлар кураш ва исёнлар билан бутун бошли улкан мамлакатларни ҳолдан тойдираб ташлаганига гувоҳ бўласиз. Истанг, русларнинг тинка мадорини қуритган, жангариликда ҳаммага дарс берадиган чеченларни олинг. Прочтите эту запись до конца »


ЮСУФ ЖУМА

Понедельник, Сентябрь 10, 2007

Диктатор Ислом Каримни ким туққан?

Албатта онасида дейишинггиз аён!
Тўғри ҳаммани ўз онаси туғади. Бироқ ҳукмдорни халқ туғади. Демак, Ислом Каримни ҳам халқ туққан.

Халқ умумий ном, бир оз аниқ гапир дейишга ҳақлисиз!

Аввало Ислом Каримни КГБ туғди. Уни Қаршининг чўлидан олиб кетиб, Ўзбекистон тахтига қўйди. КГБга сотқинларнинг сотқини керак эди. Энг катта лавозимга қўйди. Ҳали ҳамон Москвага ишлайди. Прочтите эту запись до конца »


Ризо ОБИД

Понедельник, Сентябрь 10, 2007

Мен нечун тарк этдим Ўзбекистонни?

12.Комсомолга кирмадим

Мактабимизга район комсомол комитетининг кўчма бюроси йиғилиш ўтказгани ўз аъзолари билан келди.

Совет даври шунақа эди. Еттинчи синфда ўқиётганларни ленинчи пионерлардан комсомоллар сафига қабул қилишар эди. Прочтите эту запись до конца »