Шу куннинг гаплари

Пятница, Сентябрь 21, 2007

Би-Би-Си Ислом Каримовга тўғри баҳо берди

Би-Би-Си радиосининг Ўзбек бўлими бугун эълон қилган бош мақолада диктатор Ислом Каримовга жуда тўғри ва ҳаққоний баҳо берилди. “Туронзамин” Би-Би-Си радиосининг бу одимини қутлайди.

Бош мақоладаги мана бу сатрларни сиз ҳам ўқисангиз унга қўшилмасдан иложингиз йўқ. Прочтите эту запись до конца »


ЖАҲОНГИР МАМАТОВ׃ Ишоратлар

Пятница, Сентябрь 21, 2007

ТАРБИЯ

Мусурмонқул ака художўй, мўминқобил, тарбияли одам. Унинг икки ўғли бор эди. Уларнинг ҳам ўзи каби тарбияли бўлишини истарди. Шунинг учун асосий вақтини уларга панд-насиҳат қилишга, нимадир ўргатишга сарфларди.

Рамазон кунларининг бирида катта ўғли қўшнисининг боласи-Раҳимни куракда турмайдиган сўзлар билан сўкканини эшитиб қолди. Прочтите эту запись до конца »


Латифа эмас

Пятница, Сентябрь 21, 2007

КАРИМОВНИНГ САЙЛОВОЛДИ ДАСТУРИДАН

1.Агар мен номзод бўлсам׃
-Би-Би-Си радиосининг ўзбек бўлимини қайта очаман.
-“Озодлик”ни ҳам қайтариб олиб келаман.
-Мухолифатга ўзига яраша жой бераман. Прочтите эту запись до конца »


Диктатура манзаралари

Пятница, Сентябрь 21, 2007

Бу юртда меҳнат қилсанг ҳам бир бало!

Файзулло, “Туронзамин мухбири

Шоир Юсуф Жумаевнинг оиласига таъқиблар янада кучайиб бораётганини ёзгандик. Ҳатто ММХ агенти Худойназар Бегандиковнинг ўғлининг никоҳ тўйи куни Олот Қоракўл туманлараро МХХ бошлиғи ва ходимлари, Қоракўл туман ҳокими М.Нуъмонов, Қоракўл туман ИИБ бошлиғи Қоракўл туман прокуратураси ходими Мухторлар Шоир Юсуф Жумаевнинг ўзи ва ўғилларини жисмонан йўқотишни келишиб олганлар деган гаплар тарқалгани ҳам ўқувчиларга маълум. Прочтите эту запись до конца »


Халқ ва Caйлoв

Пятница, Сентябрь 21, 2007

(Давоми. Боши бу ерда)
10. Тинчлигимиз кафoлатими ёки нoтинчлигимизнингми?

Ҳар кун тв ҳам газетда, ишхонaда Каримов - тинчлигимиз кафалоти деб қулоғимизга қуймоқдалар. Баъзилар у киши кетсалар хеч ким мамлакатни бошқара олмайди ёки шунга ўхшаш фикрга бормоқдалар. Бу айни Каримовнинг соддадил халқимизга 17 йил мобайнида уқтириб ўлтирган фикридир. Прочтите эту запись до конца »


Ризо Обид

Пятница, Сентябрь 21, 2007

Мен нечун тарк этдим Ўзбекистонни?

48.Тошкентнинг назорати
“Меҳнат байроғи” муҳаррири ўринбосари ўша куни пичан ўримига бормаган Жума Мусаев менинг ҳибсга олинишимдан хабардор бўлиб,бизнинг уйдагиларга бу ҳақда бориб айтибди.У дадамга туман район партия комитети биринчи котиби Тожимирза Абдуллаев,вилоят раҳбарлари олдида ҳурматингиз бор,айтиб-деб чиқариб олинг,дебди. Прочтите эту запись до конца »