ТАЪЗИЯ

Воскресенье, Сентябрь 23, 2007

Демократик Ўзбекистон Конгрессининг аъзоси таниқли журналист Улуғбек Ҳайдаровга волидаи муҳтарамаси Оқшабуви ая оламдан ўтгани муносабати билан ҳамдардлик билдирамиз. Оқшабуви ая 1924 йилда Тошкентнинг Зангиота мавзеида туғилган ва Андижон вилоятининг Олтинкул туманидаги Оқтепа қишлоқида яшаб, оламдан ўтди.

Бугун она Ватандан олисда, сургунда юриб меҳрибон онадан айрилиш, волиданинг сўнгги кунларида унинг ёнида бўла олмаслик жуда оғир изтиробдир.

Бундай оғир паллада қаламкаш дўстимизга сабр-бардош тилаймиз ва муҳтарама волидасининг жойлари жаннатдан бўлишини яратгандан тилаб қоламиз.

ДЕМОКРАТИК ЎЗБЕКИСТОН КОНГРЕССИ.


Воскресенье, Сентябрь 23, 2007

СООБЩЕНИЕ ОБЩЕСТВА ПРАВ ЧЕЛОВЕКА УЗБЕКИСТАНА

 

      19 сентября с.г. в Ташкенте арестован председатель Ташкентского городского отделения Общества Прав Человека Узбекистана (ОПЧУ), доктор физико-математических наук, профессор Собир Тулаганов. Он обвиняется по статье 139 (Клевета) Уголовного кодекса Республики Узбекистан. Уголовное дело было возбуждено 16 мая старшим следователем Юнусабадского районного отделения внутренних дел М.Алматовым, но впервые он вызвал С.Тулаганова к себе на 26 июля, объявив ему о этом факте. Прочтите эту запись до конца »


Демократик плюрализм׃ нуқтаи назар

Воскресенье, Сентябрь 23, 2007

Бутун дунё ўзбеклари, бирлашингиз!
Тўлқин ҚОРАЕВ, Швеция

Ўзбекстонда Президент сайлови! Алол оқибат, мамлакатнинг “оқил” ва “доно”, “узоқни кўра билувчи” яккаю ягона президенти Ислом Абдуғани ўғли ўз ўзини яна бир бор президентликка сайлайдиган бўлди. Бошқача бўлиши ҳам мумкин эмас албатта. Прочтите эту запись до конца »


Siyosiy latifa

Воскресенье, Сентябрь 23, 2007

ЗОНА
-Россия эркин иқтисодий зона ташкил қилмоқчи. Биз ҳам кирамизми?-деб сўради маслаҳатчи Алдаркўсадан
-Ахмоқ бўлдингми? Прочтите эту запись до конца »


Мухолифат тарихидан׃ Китобдан боблар

Воскресенье, Сентябрь 23, 2007

ШУҲРАТ ЮСУФ АҲМАДЖОН ўғли׃
ЎЗБЕКИСТОН «БИРЛИК» ХАЛҚ ҲАРАКАТИ ТАШКИЛ ЭТИЛИШИНИНГ ҚИСҚАЧА ТАРИХИ

Ўзбекистон «Бирлик» Халқ Ҳаракатининг Ватанимиз Мустақилликка эришишида қўшган катта ҳиссасини ҳисобга олиб, унинг ташкил этилишига доир баъзи бир тарихий маълумотларни келтириб ўтайлик.

1.1. ЎЗБЕКИСТОН «БИРЛИК» ХАЛҚ ҲАРАКАТИ ТАШКИЛ ЭТИЛИШИ АРАФАСИДА СОВЕТ ИТТИФОҚИДА ВУЖУДГА КЕЛГАН ВАЗИЯТ

Маълумки, Совет Иттифоқи коммунистлар партияси (КПСС) Марказий қўмитасининг 1985 йил апрель пленумида КПСС МҚнинг Бош котиби Михаил Сергеевич Горбачев совет жамиятини тубдан қайта қуриш (русча «перестройка»)ни эълон қилди [3, 2-к., 627-б.]. КПСС МҚнинг 1987 йил январь пленумида жамиятни демократиялаштириш йўналиши қабул қилинди. Шундан сўнггина Совет Иттифоқида кўп йиллардан буён давом этиб келган фуқароларни сиёсий баҳоналар билан жиноий таъқиб қилиш тўхтатилди ва сиёсий маҳбуслар қамоқхоналардан озодликка чиқарилдилар. Шу сабабли 1986-1987 йиллардан бошлаб СССРнинг кўпгина жойларида, айниқса йирик шаҳарларида ҳар хил клублар, уюшмалар, қўмиталар, жамғармалар, ҳаракатлар, кенгашлар, муҳарририятлар, жамиятлар, ассоциациялар ва ҳоказолар тузила бошланди. Шунингдек кам нусхада нашр этиладиган турли норасмий газеталар ва хабарномалар чоп этила бошланди. Прочтите эту запись до конца »


Мамлакат ичидан

Воскресенье, Сентябрь 23, 2007

БИР-БИРИНИНГ ЙЎЛИНИ БОҒЛАГАНЛАР ёки бўлинган қарашлар ҳақида

 

Кўча тўла нолиш! Бу нолишлару надоматлар қаердан ва қандай юзага келмоқда? Нима учун дарди-бир, армони ўхшаш одамлар шу битта дардга, ўхшаш армонга чора топа олмайдилар? Бу улус наҳорги ошдан бўлак яна нимада уюшқоқлик кўрсата олар экан? Саволлар охири бордир, аммо жавоб-чи? Прочтите эту запись до конца »