Конституцияга тажовуз

Пятница, Октябрь 5, 2007

Ўзбекистон республикаси
Коституцион Судига
Бухоро вилояти Қоракўл туманида
яшовчи фуқаро Юсуф Жумаев томонидан

Ариза

2007 йил 4 октябрь куни Ўзбекистон Либерал демократик партияси кенгаши қарийб 20 йилдан буён ҳукмронлик қилиб келаётган Ислом Каримовни 2007 йил 23 декабрь куни бўладига президентлик сайловига 3-маротаба номзод қилиб кўрсатишга қарор қилди. Прочтите эту запись до конца »


Каримовнинг фармони билан….

Пятница, Октябрь 5, 2007

Ўзбекнинг миллий шоирини бутунлай йўқотишмоқчи
Файзулло, “Туронзамин” учун

Шоир Юсуф Жумаевга қарши нафақат руҳий босим ўтказиш балки уни жисмонан йўқотиш учун ҳам ёлланма қотил излаётган борлиги айтилмоқда. Илгари ҳам Юсуф Жумаев жонига бир неча карра суиқасд уюштиргандилар. Автоҳалокатлар содир қилгандилар.

2007 йил август ойида нотаниш кимса Бухоро вилоят Қоракўл туман Маллайишайх фуқаролар йиғинида яшовчи Эрназаров Боҳодирнинг уйига келиб унинг укаси Бобомурод Эрназаровга учрайди ва Боҳодирни сўрайди. Бобомурод “акам ишга кетган эдилар”, деб унинг иш жойини айтади. Нотаниш кимса эса унга гугурт пачкасига ўз қўли билан телефон рақамини-296-26-00 ёзиб, “шу телефонга аканг телефон қилсин” деб айтади. Прочтите эту запись до конца »


Диктатура манзаралари

Пятница, Октябрь 5, 2007

Шоирга туҳмат қилган қотилнинг ўғли мукофотланди
Файзулло, “Туронзамин” учун

2007 йил 2 октябрь кунидан бошлаб Бухоро вилояти ва Қоракўл туман телевединиялари шоир Юсуф Жумаевга қарши кўрсатувлар туркуми бошлагнини ёзган эдик.

Бу таёрлаган кўрсатувларни ҳар куни икки маротаба такрор ва такрор бу кунга қадар қўйиб келишяти. Бу туҳматдан иборат кўрсатувларга асос бўлган Янгибозор фуқаролар йиғинида ўтказилган мажлисда сўзга чиққан, (кейинчалик унинг сўзлари - Юсуф Жумаевга қарши ёғдирган туҳматлари ҳар куни телеведенияларда такрор-такрор берилаётган), илгари- Қоракўл туманига раҳбарлик қилган даврида Анвар Адизов исмли йигитни ўлдирган қотил – Мўмина Сувонованинг ўғли Ўктам Ҳайдаров мукофотланди. Прочтите эту запись до конца »


Халқ ва Caйлoв

Пятница, Октябрь 5, 2007

(Давоми. Боши бу ерда)
11. Сайлов стратегияси
Фоний ҳам абадий дунёдаги яхшиликка ноахиллик ва талашиш билан етилмас – билакс йўқотилyр. Миллат ҳам, мухолифат ҳам шу ахволда. Ўзбекистонда кўпчилик мансаб талашган, бир-бирини алдаган, сотган, қаматган. Каримов амали, манманлик, ифлос бoйлик ва обрў талашиб икки дунё хор бўлмоқдамиз.
Қанча гинадор душман бўлмайлик тилимиз, урфy-одатимиз, Она-тупроғимиз, динимиз бир миллатмиз. Ўзимиздан бошқа миллат бизга қайғуриб билмаc. Мухолифатнинг бирлашгани – миллатнинг бирлашгани. Бирлашиш-бахслашмаслик эмас. Ҳаммада камчилик бор. Бахслашайлик, лекин душман каби эмас. Бахс камчиликни йўқотсин. Прочтите эту запись до конца »


Siyosiy latifa

Пятница, Октябрь 5, 2007

ЎША ПАЙТДА
-Дада, эшиттингизми, Пиночетнинг хотини ва беш боласи устидан жиноий иш очишибди,-деди қизи Алдаркўсага.
-Пиночет тирикми ҳали?
-Ўлиб кетди-ку, лекин оиласини тинч қўйишмаяти.
-Нега тинч қўйишмайди? Прочтите эту запись до конца »


Ризо Обид

Пятница, Октябрь 5, 2007

Мен нечун тарк этдим Ўзбекистонни?

83.Чора топилди

Институт ёпилиш арафасида,воқеалар ривожи анчайин хавфли тус ола бошлади.Чунки ўқиш учун талабалар тўлаган пуллардан бир қисми ўқитувчилар маоши сифатида харж қилинган.Уни қайтариб бериш учун молиявий имконият йўқ. Прочтите эту запись до конца »