Жаҳонгир Маматов: “ҚУВҒИН” романи-Биринчи китоб
Рустам мушкул аҳволда қолди. Эрталаб ишга келганда бошлиқ ўринбосари чақирди.
- Генералнинг ҳузурига кирамиз,- деди.
Уларни генерал дарров қабул килди.
-Мухим топшириқ бор. Миртемир бугун сафардан қайтди. Уни қўлга олиш керак. Шахсан вазир шуғулланаяпти бу иш билан! Шаҳардан, районлардан одам олинглар! Биласизлар, ичимизда унинг одамлари бор. Агар операция барбод бўлса, бошларингиз билан жевоб берасизлар. Бу ерда мен ўзим раҳбарлик қиламан операцияга. Дақиқа-дақиқа маълумот бериб турасизлар,- деди.
Ўринбосар ўйлаб турди-да:
- Рустам шу ерда қолақолсин,- деди.- Миртемир билан дўстлиги бор.
- Биламан,- деди генерал,- мана, “семерка”нинг суратлари. Оўиз-бурун ўпишиб турган пайтида суратга олинган. Энди Рустам ўзини оқлаши керак. Агар операция яхши ўтса унвонини оширишга имзо чекаман. Озгина орқага кетишини сезсам, Миртемир билан бирга ётади. Лекин сенинг чаққонлигинг, жонкуярлигинг ёқади менга, билдингми, бола.
- Билдим, ўрток генерал!- деди Рустам.
- Сен, Вагиф, уни шахсан кузатасан.
-Хуп ўрток генерал.- Мана уйининг харитаси. Орқада кичик эшик бор, сувнинг ёнида. Иккита машина орқада турсин, ҳозирданоқ. Тепада институт биноси бор. Юқори қаватдаги кузатувчиларни алмаштиринглар. Бир ойдан бери бекорчиликка ўрганишди. Ҳовлида, ҳаммомдан қўшниникига туйнук бор. Уни эътибордан четда колдирманглар. Ўша районни бутунлай ўраб олинглар. Машина кирмасин. Ҳар қанақа одамлар ўтишмасин. Телефони мутлоқ ишлаб турсин. Бир группани қишлоғига жўнатинглар. Яқин қариндош-уруғларини кузатувга олинглар. Давлат автоназорат хизматига топшириқ беринг, қариндошларининг машиналари олиб қўйилсин. Ҳа, телефонни Самарқанддан четга чиқмайдиган қилиб қўйинглар…
Генерал бир зум ўйлаб қолди-да яна давом этти:
-Тинтув пайтида ваҳима солинглар. Пачакилашиб ўтирсангизлар, хужжат талаб қилади. Ҳужжат сўрашга оғиз очирманглар. Қаршисидаги қўшниси Микртчян уйида ўтирсин, ўзимизнинг одам. Керак бўлса фойдаланасизлар. Рустам, бутун умид сендан! Сени одам қилмоқчиман, ўзингни кўрсатадиган пайт келди. Ватан, миллат такдири турганда дўст-ку дўст, ота-онадан ҳам воз кечиш мумкин, билдингми?
- Билдим, ўртоқ бошлиқ!
- Унда оқ йул!
Рустам шу лаҳзада бу суҳбатни эслар экан, ўшанда тиззаси қалтираб кетганини ўйлади. Ўшанда нималарни ҳис қилди. Миртемирнинг кўзига қандай қарайди? Худди туғишган акасидай яхши кўрарди уни.
Самарқандга келиши билан учрашарди. Унинг уйида қанча меҳмон бўлди. Қизалоқларининг туғилган кунида ҳам фақат у бор эди. Тағин умр йўлдоши Раъно эшитиб колса, нима дейди? У ахир Миртемирнинг хотини ҳақида ҳалигача ҳавас билан гапириб юради.
Нима килиш керак? Бошқа иложи йўқ. Унга қандай ёрдам қилади? Ўзи гуноҳи нима экан? Ўша “Катта”га қарши гапиргани учун энди пайти келди, шекилли, жавоб берилаяпти. Ўзи тўғри одамга жой йўқ экан бу дунёда.
Ёдига бирга рейдга чиқишгани тушди. Шаҳардаги ўн бешта йирик магазинни текширишганди ўшанда. Ўзи ҳам “кит”ларнинг дўконлари эди. Эртасига уни бошлиқ чақириб, “тинчит” деди. Дўконлардан юз эллик минг сўм йиғилди. Рустам унинг уйига борди. Миртемирнинг жаҳли чиқмади.
- Нима қиламан, буни?- деди кулиб.- Мен қимматрок тураман.
- Яна гаплашайми?,- деди Рустам жиддий оҳангда.
- Уларнинг пули етмайди. Мен ўзимни сотмайман. Мақола тайер, албатта чиқади,- деди Миртемир қатъиятини бузмай.
Рустам ўшанда “орамизга хафачилик тушди”, деб уйлаганди, йўқ, Миртемир:
- Биламан, Сизга топшириқ бўлган,- деб қўяқолди.
Кейин газета таририятини қўлга олиш топширилди. Қанча пул сувга оқди. Миртемир жажал қилиб бўлса ҳам мақолани чиқарди. Шаҳар қалқиб кетгандай бўлди. Шов-шув шу кадар кучайди-ки янги келган вилоят “биринчиси” Назир Ражабов катта мажлис ўтказди.
Лекин барибир, тергов жараёнида тинчитилди, фақат бир йил чўзилди бу иш.
Ўшанда Миртемир “тузум ўзгармас экан, ҳамма ишимиз бефойда” деганди.
Балки ана шундай воқеалир уни курашчига айлантиргандир? Нима бўлганда ҳам номи оғизга тушди. Мансабдорлар унинг олдида хушомад қилиб, орқасидан сўкишар, оддий одамлар эса мақтаб юришарди…
Рустам унинг уйининг ёнига келганда:
- Рустам,- деган овозни эшитди. Атрофга қаради, ҳеч ким йўқ.
Ким бўлдийкан? Қулоғимга эшитилди шекилли, деб уйлади.
- Рустам, мен дарахат орқасидаман!
Таниш овоз. Ким бўлдийкан? Ие, бу иккинчи ўринбосарниннг овози-ку! У нима қилиб юрибди? Балки топшириқ билан боғлиқ гап бордир?! У атрофга алланглаб дарахт панасага ўтди.
- Қўрқма,- деди ўринбосар.- Юр, нариги кўчага ўтайлик.
Улар индамасдан қоронғу йўлакдан кўчага ўтдилар.
(Давоми бор).
Нобел мукофоти номзоди - миллий ғуруримиз, шоири замон ЮСУФ ЖУМАни озод этиш учун овозингизни ютманг! 