VOA UZBEK
“ЭРК” партиясининг фаоли Қудрат Бобожонов “Америка овози”нинг сирини очди
(Туронзамин). Маълумки, холис бўлиши мутлоқ шарт бўлган “Америка овози” радиосининг ўзбек бўлими дастурларида нохолислик билан мухолифатнинг бошқа қанотларига ва лидерларига минбар берилмаётгани ўртада эди. Буни ҳамма биларди ва биз бу ҳақда кўп ёзган ҳам эдик.
Яхши отга бир қамчи таъсир қилиши мумкин, аммо ёмонига халачўп ҳам ботмайди деган гап бор. Радиодагилар солиқ тўловчиларнинг пулини ҳалол ишлата олмай ўзларини ботқоққа ботирмоқдалар. Мана энди уларнинг ўз одамлари уларининг ўз сирларини очмоқда.
“У хакикий маънода профессионал эди” дейилган мақолада Қудрат Бобожонов шундай дейди: “Масаланинг иккинчи томони, Алишернинг фуқаролик позицияси билан боғлиқ. Ҳа, у “Эрк” Демократик партиясининг аъзоси эди.”
Агар радионинг мухбири “ЭРК” партиясининг аъзоси бўлган бўлса, бу радиода қандай холислик ва бу журналистда қандай профессионаллик бўлиши мумкин деган савол ўз-ўзидан ўртага чиқади.
Бу саволга ўзининг ҳам “эркчилиги” “Бирлик” раҳбарияти томонидан бир неча йилдан бери иддао қилиниб келинаётган Жавдат Сайхон нима дейди? У ўзини ҳам, бўлимни ҳам ислоҳ қилиш учун мардлик топа оладими ёки ҳозирги вазиятда демократик давлатларда бўлган тамойилга асосланиб истеъфо берадими?
Бу бўлмайди. Чунки демократик давлатда яшаган бошқа, демократ бўлиш бошқа.
Шундай эмасми? А, лаббай!
Фотолар “Ватандош” ва VOAга оид.

Нобел мукофоти номзоди - миллий ғуруримиз, шоири замон ЮСУФ ЖУМАни озод этиш учун овозингизни ютманг! 