Сиёсий латифалар
-Авфу умум ҳақидаги ҳужжатни қабул қилдик, энди кимларни қамоқдан қўйиб юборишни ўзингиз ҳал қилиб берсангиз?-деди маслаҳатчи Алдаркўсага.
-Биринчидан, авфу умум эмас, авфу ноумум. Чунки амнистия ҳаммага тегишли бўла олмайди. Иккинчидан, ҳозир бировни қўйиб юборсак, сайлов куни тартиббузарлик қилиши мумкин.
-Одатимизга кўра, Конституция куни олдидан …
-Бўпти, қабул қилингани ҳақида хабар беравер, аммо қолган гапни сайловдан кейин кўрамиз.
-Ундан кейин туғилган кунингиз бор…
-Шошадиган жойи йўқ, ўшандан кейин кўриб чиқамиз.
-Кейин Наврўз байрами келиб қолади.
-Ҳа, ундан кейин 13-май ҳам бор. Яхшиси кимнинг чиқиб - чиқмаслигини келаси йил шу пайтда кўрамиз, унгача ё Афанди ўлади, ё эшаги. (turonzamin.com).

Нобел мукофоти номзоди - миллий ғуруримиз, шоири замон ЮСУФ ЖУМАни озод этиш учун овозингизни ютманг! 