Полшанинг Ўзбекистонга баҳоси
МАРКАЗИЙ ОСИЁГА ДЕМОКРАТИЯ КЕРAКМИ?
(Turonzamin.com). Янги йил арафасида Полшанинг ТВП3 телекомпаниясининг Шарқ студияси Ўзбекистондаги сайлов ўйинига бағишлаб “Марказий Осиёга демократия керакми?” деган мавзуда махсус кўрсатув уюштирди.
Сайлов деб номланган катта ўйиннинг диктатура маҳсули эканлигига диққат тортилган бу дастурда, жумладан ҳақиқатдан ҳам Каримов исломий таҳлика қаршисидаги ягона қалқонми деган саволга ҳам алоҳида тўхталинди.
Дастурда Ислом Каримовнинг ўзи Шарқда демократия йўлидаги тўсиқ ва таҳлика манбаига айланиб қолганига урғу берилди.
Дастурда Полша Мудофаа вазирининг собиқ ўринбосари генерал Станислав Козей, Марказий Осиё бўйича Стефан Баторий жамғармасининг мутахассиси Войцех Творковский ва Ўзбекистоннинг АҚШдаги собиқ элчиси Бобур Маликов ва бошқалар қатнашдилар.
Нобел мукофоти номзоди - миллий ғуруримиз, шоири замон ЮСУФ ЖУМАни озод этиш учун овозингизни ютманг! 