Сиёсий латифа
ЁД ва ЁТ
-Бошқа гап қуриб қолганми? Нега энди қасамёд дейишган?- деб сўради янги йил оқшоми коняк ичиб ўтирган Алдаркўса хотинига.
-Ичган қасамни ёдда сақлаш учун шундай дейишган-да.
-Ундай бўлса мен қасамёд маросими эмас, қасамёт маросими ўтказаман.
-Бу нима деганингиз, хўжайин?
-Қара? Тилни ҳам билмайсан, “ёд” билан “ёт”нинг фарқига ҳам бормайсан!
-“Ёт” дегани шу ўзимизнинг “Ёт!” деганими?
-Сени фикринг бузуқ-да. “Ёт”нинг бошқа яхши маънолари ҳам бор! Масалан, ”ёт” дегани “бегона” дегани ҳам. Яъни “қасамёд” эмас, “қасамёт” билдинг-ми! (turonzamin.com).
Нобел мукофоти номзоди - миллий ғуруримиз, шоири замон ЮСУФ ЖУМАни озод этиш учун овозингизни ютманг! 