Маслаҳатчи қамалди, навбатда ким?
Тошкент шаҳар суди “Ўзмарказимпекс” давлат акциядорлик ташқи савдо компаниясининг ҳуқуқий департаменти директори, 54 ёшли Истора Фозилхўжаевага нисбатан қўзғатилган жиноий ишни 2007 йил Декабрида кўриб чиқди.
Суд Ўзбекистонга бир неча миллион швейцария франки ва бир неча юз минглаб АҚШ доллари миқдорида зарар етказилганини ва бу ҳуқуқшунослик фанлари доктори Истора Фозилхўжаеванинг “ҳунари” эканлигини эълон қилди.
Олдинроқ эса Швейцариянинг округ суди “Stahel Hardmayer AG” компанияси Ўзбекистонга 14 миллион швейцария франки миқдоридаги маблағни тўлаши ҳақида қарор чиқарқан. Фирма 2 миллион 100 минг швейцария франки миқдорида, яъни қарзнинг 15 фоизига тенг қисмини тўлаган холос.
Бу даврда Истора Фозилхўжаева Ўзбекистон Вазирлар Маҳкамасида ҳуқуқий масалалар бўйича маслаҳатчи бўлиб ишлаган. Унга ҳукумат номидан қарзларни ундириш ваколати берилади. Узоқ савдолардан кейин миллионлар “Ўзмарказимпекс” давлат акциядорлик ташқи савдо компаниясининг ҳисоби дея Рига ва Москвада очилган ҳисобларга тушади. У ердан эса Бош вазир қароргоҳига нақд долларлар оқиб келади.
Шавкат Мирзиёев ва Рустам Азимов орасида “жанг” бошлатилгач, Истора Фозилхўжаева иши очилади. У ўғлининг тўйидан олдин ушланиб, қамоққа ташланади.
Суд унга тўққиз йил озодликдан маҳрум этиш жазоси тайинлади. Лекин амнистияга кўра бу муддатнинг учдан бир қисми қисқартирилди. Унинг ҳозир кимларгадир қарши кўрсатма бера бошлагани ва яқин орада озодликка чиқиши айтилмоқда. Кимнинг “жанозаси ўқилишини” эса тахмин қилаётган бўлсангиз керак.
Ўзбекистонда ҳозир ҳаво жуда совуқ. Аммо Феврал ойи Мирзиёев учун жуда иссиқ бўладиганга ўхшайди.
Нобел мукофоти номзоди - миллий ғуруримиз, шоири замон ЮСУФ ЖУМАни озод этиш учун овозингизни ютманг! 
Четверг, Февраль 21, 2008 at 5:04 пп
[...] Мирзиёев кетди (Turonzamin). 25 Январда эълон қилганимиз Маслаҳатчи қамалди, навбатда ким? деб номланган хабаримизда Шавкат Мирзиёевнинг Феврал [...]