“ОҚ ОЛТИН”НИНГ ҚОРА ҚИЛМИШИ

Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари “Эзгулик” жамиятининг фаоллари аниқлаган фактга кўра, Сирдарё вилояти Сирдарё тумани Агросаноат коллежи “Бухгалтерия” бўлими талабаси Азамат Вафоев 2007 йилнинг 17 ноябрида қотиллик билан боғлиқ жиноят содир этди. Коллежнинг инглиз тили ўқитувчиси Умида Гаипназаровага 17 марта пичоқ санчиб, уни ўлдирди.

Мазкур маъшум ҳодиса тафсилоти ниҳоятда аянчли бўлиб, унинг ижтимоий, сиёсий аҳамияти ҳар жиҳатдан муҳимдир. Гап шундаки, марҳума Умида Гаипназарова пахта мавсуми даврида коллеж ўқувчисининг теримга чиқмаётгани важидан унинг уйига бир неча марта борган. Унинг ота-онаси билан мулоқот ўтказиб, пахтадан бўйин товлаётган ўқувчига турли жиҳатдан маънавий тазйиқлар ўтказган. Ўқувчилар — дўстлари олдидаги иззалардан кучли руҳий таъсирланган Азамат қотиллик содир этган.

Қашқадарё вилояти Нишон тумани Усмон Юсупов номли жамоа хўжалигидаги “Тўра” фермер хўжалиги дала майдонида вилоятнинг Чироқчи тумани касб-ҳунар коллежи талабаси билан бахтсиз ҳодиса юз берди. Фермер хўжалиги тракторчиси Сафарали Ахмедов (?) бошқарувидаги трактор пахта терими даврида эгатда ухлаб қолган коллеж ўқувчисини эзиб кетди, бола воқеа жойида вафот этди. Мазкур ҳодиса юзасидан жиноят иши қўзғатилгани, тергов ва суриштирувлар олиб борилаётгани сабабли тергов сирини очиқлаш мақсадга мувофиқ эмас. Аммо гувоҳларнинг сўзларига кўра, маҳаллий давлат ҳокимияти идоралари, ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари томонидан мазкур фожеани хаспўшлаш, унинг ижтимоий аҳамиятини сўндиришга ҳаракат қилишмоқда.

Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари “Эзгулик” жамияти мазкур фожиали ҳодисалар тафсилотини ўрганиш даврида ишнинг ижтимоий аҳамиятига, мамлакатимиз фуқаролари ҳаётида тутган ўрнига эътибор қаратди. Кунда, кунора содир бўладиган шу хилдаги фожиали ҳодисаларни умумлаштирганда уларнинг тагзаминида коррупциялашган бошқарув, эски идоравий услуб анъаналари сақланиб қолаётганига амин бўлди. Юқоридаги аянчли воқеалар шўро даври традицияси ўлароқ давом этаётган болалар меҳнати экспулатациясининг оқибатидир.

Ўзбекистон ҳукумати расмийлари халқаро доираларда, минбарларда болаларнинг мажбурий ҳашарларга жалб этилишини рад этиб келади. Бу иддаоларга ишонадиган бўлсак, мамлакат ичида миллат равнақи, келажагига раҳна солувчи, айниқса, болалар меҳнати, унинг ортидан келувчи фожеий қисматни яратувчи қора кучлар мавжуд. Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари “Эзгулик” жамияти мазкур ҳодисаларнинг ижтимоий, сиёсий аҳамиятини ҳисобга олиб, Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси, тегишли вазирликларни айни фожиалар юзасидан изоҳ беришга чақиради. Ҳодиса тафсилотларини ўрганаётган ҳуқуқни муҳофаза қилиш идораларини юз берган фожеани келтириб чиқарган омилларни ҳисобга олишга ундайди.

Сайхунободда 12018 укувчи
Боёвутда 19533 укувчи

Ответить

Вы должны авторизоваться для отправки комментария.