Миллат шоирининг ҳаёти таҳликада

piketbuxoro11.jpgБухородан олинган хабарга кўра, зиндонда сақланаётган Ўзбекнинг миллий шоири, ҳақиқат овози Юсуф Жуманинг саломатлиги кескин ёмонлашган.

Юсуф Жума 27 январ кунига қадар Бухоро вилоятидаги Отбозор турмасининг ертуласида карантинда сақланган. Унинг соғлиги кескин ёмонлашгани сабабли 27 январ куни Отбозор турмасининг тўртинчи қаватига чиқаришган.

Ертуладаги карантин одам ҳаёти учун жуда хавфли бўлиб, зах ва ифлос жой ўз таъсирини кўрсатмай қолмайди. У ерда факат “Ҳизбу таҳрир” аъзолари ва сиёсий маҳбуслар сақланади. Улар бетон устида ётадилар. Бу йил қишнинг совуқ келгани у ердаги шундай ҳам даҳшатли бўлган аҳволни янада оғирлаштирган.

Отбозор турмасининг карантинида шоирнинг ўғли Машраб ҳам биринчи қамалганда ётган ва шароитини сайтимизда эълон қилинган “Қамоқдаги ҳаётим” мақоласида батафсил ҳикоя қилганди.

Ўзбек миллий шоирининг таҳликада қолган ҳаёти нафақат яқинларини балки бутун жамоатчиликни ташвишга солмоқда. У зудлик билан зулм зиндонидан озод этилиши шарт!

ДЎК Матбуот хизмати.

Ответить

Вы должны авторизоваться для отправки комментария.