Нобел мукофотига лойиқ шоирнинг таржимаи ҳоли

Ўзбек халқининг буюк шоири Юсуф Жумаев  1958 йил 19 январь куни Бухоро вилояти Қоракўл туман собиқ Максим Горький колхозида захматкаш деҳқон  Оллоқул Жумаев оиласида туғилган. 

1963 йилда  5 ёшида Қоракўл туманидаги 21 ўрта мактабнинг 1 синфига ўқишга боради. 

1971 йилда 21-ўрта мактабнинг 8 синфини тугатиб, 22 мактабнинг 9 синфига ўқишга боради.

Юсуф Жумаев биринчи шеърини ҳам 8 синфда ўқувчилик даврида ёзган. 

1973 йилда 10 синфини тугатиб Бухоро Давлат Педагогика институтига ўқишга киради.  1978 йилда олийгоҳдаги ўқишини  тугатади. 

Юсуф Жумаевда ватанпарварлик ҳисси ёшлигиданоқ кучли бўлиб, 1978 йилда  Олийгоҳнинг 1 курсида ўқиётган вақтининг ўзидаёқ ўзи яшаётган Хирс қишлоғида Собиқ СССР даврида бунёд қилинган Пахтани дефолясия қилиш  ва бошқа ишларда химакатларни сепиш учун яратилган Аэродромнинг йўқотилишини талаб қилиб Москвагача талаб билан чиқди.

У ўз мурожаатларида инсон ҳаёти ва Ўзбекистон экологияси учун хавфли бўлган аэродромни йўқотишни талаб қилган.  

Бунинг натижасида Юсуф Жумаев ҳаётига собиқ СССР таъқиблари кириб кела бошлаган.    Шундан кейин ҳаётида бир кун хам тинч ўтирган куни бўлмаган.

1983 йилда Юсуф Жумаевнинг биринчи китоби СССР даврида иқтисод қилинган қоғозлар ҳисобидан нашр қилинган.

Бу биринчи китоб “Ҳақиқатнинг олтин олмаси”, деб номланган эди. 

1984 йилда “Юракдаги ханжар” номли китоби эълон қилинган.

Юсуф Жумаев 1989 йилда Ўзбекистон “Бирлик” халқ ҳаракатига қўшилиб, ўзининг собиқ СССРга қарши ёзилган шеърлари билан  халқ орасида танилган.  Юсуф Жумаев шеърлари  ватанпарварлик ва халқпарварлик ғоялари билан суғорилган. Унинг шеърлари халқ дардига яқин бўлгани учун ҳам халқ орасида зудлик билан тарқаларди. 

Юсуф Жумаев  1990 йилларга келиб халқ орасида ватанпарвар шоир сифатида танилади.

Юсуф Жумаев Ўзбекистон мустақиллиги эълон қилинганида у: СССРдан ажралдик,  мустақил бўлишимизга йўл очилди, бироқ комунист жоҳил тахга ўтириб олди  энди ҳеч қачон мустақил бўлолмаймиз, деб қайғурганди.

Юсуф Жумаев   Каримов тахтга ўтирган кундан бошлаб унга қарши барча тинч йўллар билан, ўзининг ғоявий шеърлари билан курашиб келган.  

1994 йилда Каримовнинг уйинчоғига айланган парламентга сайловлар ўтказилиши  яқинлашиши муносабати билан  Юсуф Жумаевнинг депутатликка номзодини қўйишдан хавотирланган Каримов ҳокимияти бир фоҳиша аёлга ўргатиб, фитна уюштириб Юсуф Жумаевни судга тортади. Судланган Юсуф Жумаев икки йил мажбурий хизмат жазосини олди. Ҳолбуки, фоҳиша аёлнинг ўргатилганини тан олиб айтган аудио касета ҳам судга тақдим қилинган эди.

2000 йилда Юсуф Жумаевни йўқотиш мақсадида диктатор Каримов ҳокимияти яна унга бошқа бир фоҳиша аёл орқали туҳмат уюштиртирди. Юсуф Жумаев етти ой мобайнида қочиб юришга мажбур бўлади.   Етти ойдан кейин Каримовнинг амнитсия эълон қилиши натижасида Юсуф Жумаев жазодан қутулди. 

Бироқ Каримов ҳокимияти шоирни йўқотиш фикридан ҳамон қайтмаган эди.  2001 йил 23 октиябрда  Юсуф Жумаев Бухоро вилоятини Қоракўл туманидаги уйидан Бухоро вилоят МХХ томонидан ҳибсга олинади. 

Унга  Ўзбекистон жиноят кодексининг 159 моддаси билан жиноий иш қўзғатилади.       Юсуф Жумаев Америка Қўшма Штатлари  ҳукумати талаби билан 2001 йил 29 декабрь куни ҳибсдан озод қилинади.   Юсуф Жумаевга Суд 3 йиллик озодликдан маҳрум қилиш жазосини бериб,  шартли равишда  қамоқдан озод қилади.

Ўзининг кураш йўлидан қайтмаган шоирни қамоқ тоблаган эди. У ҳатто қамоқдан ҳам ўзининг золим Каримов зулмига қарши бўлган шеърларини ёзиб  олиб чиқди.  Кураш йўлидан чекинишни хаёлига ҳам келтирмаган Юсуф Жумаев қамоқхона ҳақидаги маълумотларни бутун дунёга фош қилди. У ҳатто Бухоро МХХ  бош терговчисининг унга қуйидаги нарсаларни ёзишинг керак деб битилган қўл ёзмасини ҳам олиб чиқди ва буни бутун дунёга эълон қилади.

2003 йил май ойида Европа банкининг Ўзбекистондаги анжумани ўтказилиши муносабати билан келган Банкнинг рахбари  жаноб Ламьерга Ўзбекистондаги  реал  ҳақиқатни айтиб, “Дунёнинг энг катта турмаси бўлган Ўзбекистонга хуш келибсиз”, деган эди.  Шундан кейин йиғин ўтказаётган Европа Банкининг рахбарларининг Ўзбекистон ҳақидаги фикри ўзгарган эди.

Юсуф Жумаев  ва оила аъзолари 2004 йилда  Қоракўл туман ҳокимияти олдида Президент Каримов ва унинг Бухородаги майда амалдорлари истеъфоси ҳамда, буюк ёзувчи Мамадали Махмудов ва унинг ўғли Бобур Маҳмудовнинг озод қилиниши талаб қилинган шиорлар билан пикетга чиқади. Уларга Қоракўл туманининг юзлаб фуқаролари келиб қўшилади.  

2005 йил 13 май Андижон фожеаларидан кейин Юсуф Жумаев “Андижон туркумидан” номли бир туркум шеърларини эълон қилади. 

Бундан кейин Каримов Юсуф Жумаевни жисмонан йўқотишга юзлаб маротаба ҳаракат қилади. Оила аъзоларига таъқиблар ўтказади.  2006 йил июнь ойида машинасини ағдариб, жисмонан йўқотишга ҳаракат қиладилар.  Автоҳалокатдан бахтли тасодиф туфайли омон қолади. 

2007 йил 25 июлда уюштирилган тухмат билан Юсуф Жумаевнинг ўғли Машраб ҳибсга олинади.   Ҳеч қандай айбни қўйиб исбот қила олмаганларидан кейин 14 август куни ҳибсдан озод қилинади.

2007 йил  сентябрь ойида Юсуф Жумаевни жисмонан йўқотиш учун қотил ёллайдилар. Бироқ  ёлланган кимса Юсуф Жумаевга бор ҳақиқатни айтиб беради.  Бу фитна ҳам амалга ошмай қолади. 

2007 йил 4 октиябрь куни Ўзбекистон Либераллар демократик партияси Ислом Каримов номзодини президентликка қўйгач,  5 октиябрь куни Юсуф Жумаев Либераллар демократик партиясини Ўз ЖКнинг 159 моддаси билан айблаб Судга беради. 

Декабрь ойидан бошлаб диктатор Каримов истеъфоси талаб қилиб, Пикет ўтказишга рухсат сўраб Қоракўл туман ҳокимияти ва Қоракўл туман Прокуратурасига ариза билан мурожаат қилади.

Шундан кейин Юсуф Жумаевнинг ҳаётидан ўрин олган кундалик таъқиблар кундан кунга кучаяди.

2007 йил 6 ноябрь куни Юсуф Жумаевнинг турмуш ўртоғи Гулнора Олтиевага Бухоро вилоят МХХ  томондан  Ўз ЖКнинг 159 моддаси билан жиноят иши очилади.

2007 йил  4 декабрь куни Қоракўл туман ИИБ ходимлари шоир Юсуф Жумаевнинг ўғли Машрабни уйдирма айб билан иккинчи маротаба яна ҳибсга олади.  Шунча таъқибларда  ҳам ортга чекинмаган Юсуф  Жумаев  диктатор Каримов истеъфосини талаб қилиб пикет ўтказишни бошлайди.  

2007 йил 10 декабрь куни Пикет кўча юришига айлантирилади. Юсуф Жумаев ва унинг икки ўғли Бобур ва Қодирийлар Юсуф Жумаевнинг “Нексиа” русумли машинасида Каримов истеъфоси талаб қилинган  плакатларни ёпиштириб олиб  Бухоро вилоятининг учта туманида-Олот, Қоракўл ва Жондор туманларида кўча юришлари ўтказадилар. 

2007 йил 10 декабрь куни кечқурун Юсуф Жумаевнинг уйига ИИБ, МХХ ва махсус қўшинлар ташланиб  ўраб олинган уй ўққа тутилади. Бахтли тасодиф туфайли Юсуф Жумаев ва унинг оила аъзолари тирик қочиб қутулишга муваффақ бўладилар.

2007 йил 17 декабрь куни таъқиблардан қочиб келган Юсуф Жумаев  унинг ўғли Бобурни Тошкент вилоятининг  Янги йўл туманида Президент Хавфсизлик Хизмати ходимлари қўлга олади. 

Ҳозирги кунда шоир Юсуф Жумаев ва унинг икки ўғли (Машраб ва Бобур) ҳибсда. 

Хотини ва яна икки нафар ўғли қидирувда қочиб юришга мажбур бўлмоқда. Ҳозирда унинг бутун оиласи парокандаликда, бутун мол мулки тортиб олинган.

Шунча таъқибу таъзиқлардан кейин орқага заррача ҳам жилмаган Юсуф Жумаевни бу йўлга нима ундаган бўлиши мумкин деган савол туғилади.

Дарҳиқиқат ўзига яраша мол мулки бўлган Юсуф Жумаевга иқтисодий тарафдан ҳамма нарса етарли эди.  Юсуф Жумаевга  халқнинг иқтисодий аҳволи оғирлиги, жаннатмакон ватани Ўзбекистоннинг изолясияда қолаётгани ёқмаган эди.  Юсуф Жумаев бутун халққа  сиёсий ва иқтисодий эркинликлар берилишининг тарафдори эди.  У ўз халқи ва Ватанининг эркинлиги учун ҳаётини, ҳаттоки ҳаётидан севимлироқ бўлган оила аъзоларининг тақдирини ҳам гаровга қўйди.

Юсуф Жумаевни битта орзу Ватан ва халқ озодлиги курашга чорлаган бўлса, шу орзу уни кураш йўлида сақлаб турибди.  Бундан кейин ҳам у Ватан ва халқ озодлиги йўлида улкан хизматлар қилади деган умиддамиз.

ДЎК хазинасидан. 

Ответить

Вы должны авторизоваться для отправки комментария.