Сиёсий латифа
АМИР
-Амир Олимхон олтинларини олиб қочиб кетган деб юришганди, мана ҳужжатлар топилди, олмослару олтинларни Бухорони бомбардимон қилган руслар олиб кетишган экан,-деди маслаҳатчи Алдаркўсага.
-Амир Олимхонинг аҳмоқ бўлган-да!
-Нега?
-Нега бўларди? Ўша бойликларни русларга ўзи олиб бориб бериши керак эди.
-Йўғ-е! Русларнинг оёғини ялаши керак эдими?
-Сен ҳам аҳмоқ экансан, агар шундай қилганда Афғонистонга қочиб кетмаган, дарбадарликда, 64 ёшида кўзи кўр бўлиб, “Ватан!”, “Ватан!” деб ўлиб кетмаган бўларди!
-Ҳа, тушундим! У шундай қилганда етмишдан ошганда ҳам амир бўлиб ўтираверарди! (turonzamin.com).
Нобел мукофоти номзоди - миллий ғуруримиз, шоири замон ЮСУФ ЖУМАни озод этиш учун овозингизни ютманг! 