Ризо Обид:Янги сўз дарди
Дардим йўқ кезларда
Дардни ўйладим.
Оқ қоғоз юзини
Дардла бўядим.
Соғ эди, соф эди
Мусаффо эди.
Юрагим сўзларин
Сизга сўйладим.
Дард келди,дард кетмас,
Дард меҳмон эмас.
У энди мезбондир
Тинглар куйларим.
Куюб бўлди, суюб бўлди,
Дардим ичимда.
Ташқари чиқолмас
Бермас бўйларин.
Шундай дард, бундай дард,
Фақат ўзимда.
Ҳали айтилмаган
Янги сўзимда.

Нобел мукофоти номзоди - миллий ғуруримиз, шоири замон ЮСУФ ЖУМАни озод этиш учун овозингизни ютманг! 