Санжар Умаров ҳимоя ҳуқуқидан маҳрум қилинган
Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари “Эзгулик” жамиятига Тошкент шаҳрида яшовчи Умаровлар хонадони мурожаат этиб, хонадон соҳиби, ҳозирда Навоий вилоятида жойлашган 64-47 жазони ижро этиш муассасасида сақланаётган фуқаро Санжар Умаровга нисбатан қийноқлар қўлланилаётганини хакида бир неча маротаба таъкидлаган келишмокда. Мурожаатда баён килинишича, Давлат мулкини талон-тарож қилиш, мансаб суиистеъмоллиги билан боғлиқ жиноятларни содир этганликда айбланган Санжар Умаров УЯ 64-47 муассасадаги жазо муддатининг аксарият қисмини жарима карцерида, мунтазам қийноқ ва хўрликлар остида ўтказмоқда. Бу холатга аникли киритиш учун “Эзгулик” жамиятининг Республика прокуратурасига 04.04.2007 йилда 18 сонли билан мурожаатига Узбекисон Республикаси прокуратурасининг Жазони ижро этиш жойларида конунларга риоя килиш устидан назорат буйича Навоий вилоят прокурори Б.И.Норовнинг 24.04.2007 йилда 17.49.07 сонли жавоб хатини олинди. Ушбу жавоб хатида билдирилишича Санжар Умаров 25.05.2006 йилдан бери бир муассаса ички тартибини бузганлиги сабабли бир неча маротаба жазо изоляторига беркитилган.
С.Умаров билан боглик вазиятни холис урганиш ва юридик ёрдам курсатиш максадида «Эзгулик» жамияти фаоллари, Шайхонтухур тумани адвокатлар ҳайъати аъзоси адвокат Рустам Раҳматуллаевни бу ишга жалб этди. Адвокат билан биргаликда жазони ижро этиш муассасасига сафар уюштирилди.
Сафарда иштирок этган Жамият раиси Васила Иноятованинг таъкидлашича, сафардан кўзланган мақсад Санжар Умаровнинг аҳволини билиш, унинг қийноқларга солинаётгани сабабларига ойдинлик киритиш эди. Қолаверса, унга нисбатан ўтган йилнинг ноябрида чиқарилган Амнистия актини қўллаш тартиби борасида музокаралар олиб бориш, колаверса БМТнинг қийноқларга қарши қўмитаси йиллик мажлисида маъруза қилган Ўзбекистон Ички ишлар вазири ўринбосари Алишер Шарофутдиновнинг “Санжар Умаровнинг иши инсонийлик нуқтаи назаридан кўриб чиқилади” деган ваъдасига кўра маҳбусга муносабатни ўрганиш эди. Афсуски, жамият фаоллари ва махсус ордер билан жазони ижро этиш муассасасига борган адвокат жиддий қаршиликка учради, ҳатто муассасага киритилмади.
Муассаса раҳбари, полковник Абдуллаевнинг таъкидлашича, гўё Санжар Умаров на “Эзгулик” жамияти раиси В.Иноятова , на адвокат билан учрашишни хоҳламаслигини билдириб уларнинг ҳимоя таклифини кескин рад қилиш билан бирга бундан кейин уларни кайта келмасликларини талаб килган. Жамият фаоллари муассаса эшигида 3 соатдан ортиқ жавоб жўялироқ жавоб кутишди. Аммо муассаса маъмурияти ана шу тўмтоқ баҳонадан нарига ўтишмади. Аксинча, яқиндагина муассасада отаси билан учрашган Санжар Умаровнинг ўғли Арслан Умаровга кўра Санжар Умаров “Эзгулик”чиларнинг муассасага келиши, унинг тақдири билан адвокат шуғулланишидан хабардор бўлган, энг муҳими, у бу жараёнга тайёр эди.
Адвокат Р.Рахматуллаевнинг таъкидлашича, унинг иш практикасида адвокатлик ордери билан махбуснинг олдига киритилмаслик илк вокеадир. Муассаса рахбарияти томонидан тугридан тугри ЖПК, Адвокатлик хакидаги конун, Узбекистон Конституцияси, Олий суднинг химоя хукуки борасидаги катор нормалар бузилди. Махбуснинг химоя хукуки бузилди.
Юкоридагилардан келиб чикиб куйидаги хулосани килиш мумкин: УЯ 64-47 муассасаси рахбариятининг бу харакати махкум Санжар Умаровнинг ахволи огир экани, унга нисбатан кийноклар кулланилаётганини исботлайди. Утган вакт давомида унга нисбатан амнистия кулланилмаслиги, боз устига унинг якин кариндошлари билан учраштирмасликка уриниш С.Умаров билан боглик холатни жамоатчиликдан яшириш ва конунларни бузиш йули билан юкоридан берилган махсус топширикни буйрукни бажарилаётганини билдирди.
Узбекистон Европа Иттифоки доираларига киритилаётгани, дунёга кайта юз тутаётган бир пайтда аксари хукук химоячилари ва фукаровий жамият вакилларига нисбатан бу сингари кескинлик енг ичида колиб кетмаслиги тайин.
Жамият фаоллари ва адвокат мазкур ҳолат юзасидан дарҳол Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси, ИИВнинг Жиноий жазоларни ижро этиш Бош бошқармасига мурожаат қилди. Халқаро ташкилотлар, дипломатик корпус ваколатхоналарини хабардор қилиб, жамоатчиликнинг эътиборини мазкур масалага қаратди. Жамият ўз мурожаатларида Ўзбекистон Республикаси ЖК, ЖПК, миллий қонунчилик ва халқаро нормаларнинг шахс ҳимоясига доир бир қанча талаблари бузилганини дастак қилиб, протест тартибида аризалар берди.
Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари “Эзгулик” жамияти мазкур ҳолат юзасидан жамоатчиликнинг қизиқиши ва эътиборини ҳисобга олиб, Ўзбекистон Репсубликаси Бош прокуратураси тез фурсатда изоҳ бериши лозим, деб ҳисоблайди. ИИВ Жиноий жазони ижро этиш Бош бошқармаси маъмуриятини 64-47-ЖЖИЭМ раҳбари, полковник Абдуллаевнинг мансаб суиистеъмоллиги, қонунсиз ҳаракатларини ўрганишга чақиради.
Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари “Эзгулик” жамияти.
Нобел мукофоти номзоди - миллий ғуруримиз, шоири замон ЮСУФ ЖУМАни озод этиш учун овозингизни ютманг! 