Ислом Каримовнинг сиёсий лофлари

iak_raqqos.jpg(Turonzamin). 8 февралда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасида Ислом Каримов лоф ва латифани қўшиб янги жанр яратганини намоён қилди.
Ислом Каримовга кўра:
2007 йил якунлари бўйича республиканинг ялпи ички маҳсулоти 9,5 фоизга,
саноат маҳсулоти ишлаб чиқариш ҳажми 12,1 фоизга,
қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштириш – 6,1 фоизга,
пулли хизматлар кўрсатиш – 20,6 фоизга,
пудрат қурилиш ишлари ҳажми 15,7 фоизга ўсганмиш!

Экспортнинг юқори даражада (40,7 фоизга) ўсиши ҳисобига тўлов балансининг барқарорлиги ва мамлакат олтин-валюта захирасининг ўсиши таъминланибди. Давлат бюджети профицит билан ижро этилди, инфляция даражаси 6,8 фоизни ташкил этди ва прогноз кўрсаткичидан ошмабди.

Иқтисодиётни эркинлаштириш ва қулай тадбиркорлик муҳити яратиш юзасидан кўрилган чора-тадбирлар натижасида кичик бизнес жадал суръатларда ривожланганмуш ва иқтисодиётда хусусий сектор кенгайганмуш.

Ўтган йилда тижорат банкларининг устав капиталлари 2006 йилга нисбатан қарийб 2 баробар кўпайиб, уларнинг жами капитали эса 40 фоиздан ортиққа кўпайганмуш ва 1,5 триллион сўмга етганмуш.

Тадбиркорлар ва хусусий шахсларга берилган микрокредитлар ҳажми 70 фоизга ўсганмуш.

Иш ҳақи, пенсиялар, стипендиялар ва нафақалар миқдори 1,5 баробарга кўпайиб, 2007 йилнинг декабр ойида хўжалик юритувчи субъектлар ва бюджет соҳасини ҳисобга олганда ўртача ойлик иш ҳақи 210 АҚШ доллари эквивалентини ташкил этганмуш.Воооооо!!!

Демак, 4,5 миллион одам хорижда аҳмоқ бўлиб ва қолганлар Ўзбекистонда нонкўрлик қилиб Каримовни сўкиб юрганмушлар!

Ответить

Вы должны авторизоваться для отправки комментария.