Сиёсий латифа
ОҚПАДАР
-Сени ҳам байрам билан табриклайман,-деди Алдаркўса хотинига.
-Қанақа байрам?
-Кечадан бери бобомиз Алишер Навоийнинг туғилган куни.
-Ҳа, ошхўрлик шунинг учун экан-да?
-Давоми ҳам бор! Бир неча кундан кейин Мирзо Бобур, ундан сўнг Амир Темур бобомнинг туғилган кунлари!
-22 апрелда ҳам битта бобонгизни туғилган кунлари бор!
-Ленинни айтаяпсанми? У сени бобонг-ку?
-Сизнинг бобонгиз бўлмай қолдими? Неварангиз ҳам ўзингизга кетибди-да!
-Неварамга нима қипти?
-Бобосидан тониб юрибди…
-Қани бу ёққа чақир! Вой оқпадар-ей! (turonzamin.com).
Нобел мукофоти номзоди - миллий ғуруримиз, шоири замон ЮСУФ ЖУМАни озод этиш учун овозингизни ютманг! 