Қаҳри қаттоллар ҳукуматга қўл келмоқда
Ҳуқуқ-тартибот органларида маҳбусларни қийнайдиган шахслар ҳар доимгидан кўпайиб кетди. Чунки уларни жазоламаяптилар. Аристонларни қийноққа солганлари учун ҳуқуқ-тартибот органлари ходимларини жазолашни бошласалар эди золимлар сони кескин камайиб кетарди.
Ҳар бир инсон табиатида агрессивлик ва шафқатсизлик бор. Бу ҳимоя шаклидир. Бу ўзига нисбатан ўтказиладиган зулмдан ҳимоя воситасидир.
Шафқатсизлик, кишида ўзига нисбатан қачонлардир ўтказилган зулмга жавоб тариқасида, пайдо бўлиши тўғрисида гапираяпман. Бундай зулм унга болалигида, ўта талабчан ота- онаси томонидан ўтказилган бўлиши ҳам мумкин, балки, ота-онаси уни кўп катаклагандир, балки тенгдошлари уни яккалаб қўйгандирлар, калтаклагандирлар, у эса ўзини ҳимоя қила олмай аламини ичига ютиб улғайгандир.
Балки, қандайдир жисмоний ноқислиги бордир, хуллас, қўли остидагиларга зулм ўтказадиганлар синчковлик билан текшириб кўриладиган бўлса, уларнинг руҳияти қачонлардир қаттиқ лат еганлигини аниқлаш мумкин. Бундай одамлар чинакам меҳр нималигини билмай улғайган руҳий ногиронлардир.
Бундай одам, кейин, ҳаёти давомида яширин шуури даражасида вазиятнинг терсини ағдаришга ҳаракат қилади. Яъни болалигида кўрган хўрликларига зўравонлик билан жавоб қайтаришга ҳаракат қилади.
Болалигида ота-онасига гап қайтаролмаган эди, мана энди, катта бўлгач, аламини бошқа одамдан олишга ҳаракат қилади. Ва энди бошқа одамнинг хўрланишидан завқ ола бошлайди. Бошқаларга зулм ўтказа олганидан ўзини енгил ҳис қилади.
Бундай одамлар учун ҳуқуқ тартибот органларида хизмат қилиш - нафақат бировга зулм ўтказиш, боз устига, бу иши эвазига қандайдир ижтимоий рағбат олиш учун имкон берадиган ҳаёт тарзидир.
Л.Норматова,
руҳшунос.
Нобел мукофоти номзоди - миллий ғуруримиз, шоири замон ЮСУФ ЖУМАни озод этиш учун овозингизни ютманг! 