Бедил Турк׃ Ўзбек мухолифати сафларида ёшлар нега кўринмаяпти?!
Диктатор Каримов хокимиятга келган кундан уз репрессиясини бошлаш билан бирга, Ёшар тарбиясига ҳам эътибор берди. Мактабларда, Олийгохларда ислохотлар бахонасида ўз мафкурасини ёшлар қалбига сингдиришга, яъни ёшлар аста секинлик билан онгсизлаштиришга қаратилган жадал сиёсатни олиб борди. Мактабларда дарслар кандай фан булишидан катъий назар Ислом Каримовни улугловчи сўзлар билан бошланиб, шундай сузлар билан якунланарди. Мактабларда, олийгохларда “Маънавиятшунослик”, “Ўзбекистон келажаги буюк давлат”, “Сиёсатшунослик” сингари дарслар ўтилиб бу дарсларда ўзбекнинг зиёлилари булган ўқитувчилар Жаллод Каримовни Худо даражасига кутариб ёшларга сабок бердилар, бераяпдилар.
Бундай дарслардан чиққан ёшлар, Каримовнинг телеведениясида кўрсатиладиган ғоясиз қўшиқларни, элни чохга итарувчи сериалларни томоша киладилар. Лев Толстой ҳазратларининг: “Каерда қуллиқ яратиш керак бўлса ўша ерда ғоясиз қўшиқларни кўпайтириш керак”, деб айтган сўзларини Каримов амалда қўллади.
Ёшларнинг миясида фақат ғоясиз қўшиқлар ва эртага сериалнинг давоми нима бўларкан деган фикрлар айланган холда бир коса ёвғон орзусида огир мехнатлар килишади. Гоясиз қўшиқлар ва сериалларнинг сиқиб чиқаргудек бирорта мафкура йўқ. Ёки бўлмас яширин йўл билан бўлсада кириб келаётган мухолифатнинг халқ орасида таркалаётган бадиий адабиёти йук. Каримов хатто реал ахборот таркалишига чекловлар қўйди. Интернет назоратда, Озодлик ва БиБиСи ни радиоприёмнигинггиз билан ушласанггиз хитой мусиқаларини эшитасиз. Сунъий йўлдошлар оркали эшитишга эса нон чойни зўрға топиб тирикчилик қилаётган ўзбекнинг имкони йўқ.
Диктатор Каримов ўз ғоясига қарши бўлган ғояларнинг кириб келишига қарши катта катта тўсиқлар қўйган. Бухорода Дадахон Хасаннинг қўшиқларини тинглаган, унинг дискларини ўз ҳисобидан бепул таркатган йигитлар Бухоро МХХ томонидан хибсга олинди. АҚШ ва Европа давлатларида ўқиб келган ўзбек йигитларининг асосий қисми қамоқда ва назоратда.
Хатто шундай оғир шароитда ҳам ёшлар отилиб чиқаяпди, бироқ оммага танилишга улгурмай хазон бўлиб кетаяпдилар. Турли тўқима айблар билан қамалиб, Каримов зиндонларида тириклай чиримоқдалар. Оллоҳнинг номозини ўқиганлар ёнига турли диний оқимлар варақалари ташланмоқда, номоз ўқимаган, аммо Каримовнинг кимлигини англаб етган ёшлар ёнига қурол ёки героин ташлаб қамаб юборилди. Буларнинг номи эса сиёсий маҳбуслар қаторида саналмайди ҳам.
Мухолифатнинг танилган ҳозирги қисми собиқ СССР даврида Горбочёв эркинлиги даврида танилиб улгурганлар. Шунинг учун ҳам уларнинг номларини санаш мумкин эмас. Ҳатто уларни ҳам узун рўйхат қила олмаймиз. Каримов даврида униб чикаётган хар бир гул униб чиккан куниёк топталмокда, ҳаттоки ғунча бўлишга ҳам улгуришмаяпти. Униб чиккан гулларни топташ учун эса Ўзбекистон кучишлатар тизимларининг туққан онасини ҳам танимайдиган ходимлари оёғи босмаган бир қарич ҳам тупроқ йўқ.
Каримов ҳамма тамонлама мухолифат устидан ғалаба (албатта ғалаба учун инсон зоти қилиши мумкин бўлмаган йўллардан фойдаланмоқда) қилмоқда. Ўзбек мухолифати Каримов тахтга келгандан буён алданиб, енгилиб келмоқда. Каримов бу вақт мобайнида бир авлоднинг онгли қисмини қириб юборишга, қолган қисмини манқуртлаштиришга улгурди.
Мухолифат бугунги кунда ўз сафларида ёшларни кўришни истаса Каримовнинг чириб бўлган ғоясига қарши ғоялар билан курашиши керак. Фақат интернет сайтлари (Мухолифатнинг интернетдаги сайтларини Ўзбекистонда умуман очиб бўлмайди) билан чегараланмасдан мухолифатнинг газета ва журналларини чиқариб яширин йўллар билан Ўзбекистонда халқи орасида тарқатиши керак бўлади.
Нобел мукофоти номзоди - миллий ғуруримиз, шоири замон ЮСУФ ЖУМАни озод этиш учун овозингизни ютманг! 
Среда, Февраль 20, 2008 at 1:21 дп
Siz aytgan gaplar to’gri, lekin bu gaplar bilan biror narsani ozgartirish qiyin. Sizda hozirgi muammolarga aniq echimlar bormi? Meni oylashimcha Karimovning yomon tarafi, uning qattiq qolligi holos. Lekin u kishini boshka yahshi ishlarini inobatga olmasdan ilojimiz yoq. Sovet davri tugab Ozbekiston mustaqil bolgandan keyin mamlakatni butun ushlab qolish judaham qiyin ish. Ozbekistonda boshqa qoshni davlatlarga qaraganda judaham kop siyosiy kuchlar bor bolgan u mahalda. Agar bitta odam hamma kuchni kolga olib mamlakatni butun ushlab qolmaganda, osha siyosiy guruhlar (klanlar) ortasida katta urush bolishi ham mumkin edi. Tojikistonga bir nazar soling…