Сиёсий латифа
ЎҚИШ
Бугун МДҲ рабарларининг Московдаги машваратига Алдaркўсани ҳам таклиф қилишди. У ўзини машварaтда яхши тутишга ва Оқпошшо гапирганда яна қовун тиширмасликка ҳаракат қилди. Мажлисда Ғарбни уруш билан қўрқитиб қўйиш масаласидан кейин Оқпошшо Алдаркўсанинг таклифига тўхталди:
-Мана Алдарчик ҳар йилни бир ном билан номлайди. Биз ҳам шу тажрибани олиб, МДҲда 2008 йилни ЎҚИШ йили деб эълон қилсак,-деди.
-Ўқиш, ўқиш ва яна ўқиш!-деб юборди Алдаркўса.
Путин унга киноя қилди:
-Нима деяпсан, Алдарчик, бу ахир ахмоқ Лениннинг гапи-ку!
-Ҳар даврнинг ўз Ленинлари бор!-жавоб қилди Алдаркўса. (turonzamin.com).
Нобел мукофоти номзоди - миллий ғуруримиз, шоири замон ЮСУФ ЖУМАни озод этиш учун овозингизни ютманг! 