Ризо Обид:Хайр шоҳ , салом шоҳ!

Суббота, Март 1, 2008

med.jpgМедведев эртага президент бўлади

Эртага Россияда бўлиб ўтиши кутилаётган Президентлик сайловида Путиннинг вориси Медведев Президент бўлиб сайланади. Аниқроғи у аллақачон Путин томонидан тайинланиб бўлгану шунчаки бу ҳам КГБча ўйинда.

Агар эртага Медведев Президентлик сайловида ғолиб чиқмаса мен адашган бўламан, демак Россияда чиндан ҳам демократия ғалаба қозонган бўлади.Албатта мен адашишимни истаган бўлардим бу ҳолатда. Прочтите эту запись до конца »


ҲАМДАРДЛИК

Суббота, Март 1, 2008

Демократик Ўзбекистон Конгресси фаоллари АҚШда яшаётган сафдошимиз Бобур Маликовга қайнопаси, умр йўлдоши Меҳри Бобожоновага опаси Равшана Бобожонованинг вафоти муносабати билан ҳамдардлик изҳор этамиз.
64 ёшида Тошкентда вафот этган марҳумани Яратган раҳматига қовуштирсин!

Демократик Ўзбекистон Конгресси фаоллари.


Хуш келибсиз, элчи жаноблари! Лекин…

Суббота, Март 1, 2008

bh.jpegБахтиёр Ҳамро, Махсус «Туронзамин» учун.

Кабиса йили булган, яъни 2008 йилнинг 29 феврал куни, АКШ хукуматининг Узбекистондаги Фавкулодда ва Мухтор элчиси Ричард Норланд жаноблари Жиззахга ташриф буюрди. Учрашув камина Бахтиёр Хамраев хонадонида булиб утди. Бу учрашувда УИХЖнинг Пахтакор туман булимии раиси Саида Курбонова ва Жиззах вилоят хокимининг биринчи уринбосари Кенжа Жураевлар хам иштрок этишди. Ушбу учрашув ташаббускори АКШ элчихонаси булди. Прочтите эту запись до конца »


Ризо Обид:Аҳмаджон Одилов ҳақида билганларим (Сўнг сўз ўрнида)

Суббота, Март 1, 2008

rizobek.jpgАҳмаджон Одилов ҳақида билганларимдан яна нималар қолиб кетди экан, дея бироз хотирлаб кўрдим.

Баъзибир арзимас ҳолатлар ҳақида эса ўқувчининг қимматли вақтини олиб ёзиш шарт эмас дегандай қаламга олмадим.

Ёзганларимнинг аксарияти Аҳмаджон Одилов айтган гапларга ва унга қандайдир маънода яқин бўлганлар сўзларига асосланган.Эҳтимол бу бир томонламаликни ҳам келтириб чиқаргандир. Прочтите эту запись до конца »