Сиёсий латифа
ЎРИН - (9)
-Сиёсий маҳбуслардан ҳали яна кўпчилиги қамоқларда, уларни қачон озод қилмоқчисиз?-деди авропалик вакил Алдаркўсага.
-Кўпчилик эканлигини сиз қаёқдан биласиз?
-Маълумотларга кўра…
-Қанақа маълумотлар? Мана ҳамма маълумот менда. Мен планлашириш идорасидан чиққанман ва ҳамма нарсани планли тартибда юритаман. Биласизми нега КПСС сеъздларига беш минг нафар делегат сайланган?
-Йўқ?
-Ана кўрдингизми, билмайсиз. Чунки Кремлдаги мажлислар залида беш минг кишига ўрин бўлган. Зал лиммо-лим бўлиб туради. Ошиб ҳам кетмайди, кам ҳам бўлмайди. Буни сизлар тушуна олмайсизлар. Бизнинг бутун ҳаётимиз, сиёсатимиз шундай. Ҳатто қамоқларимиз ҳам. Ошиб кетдими, амнистия эълон қиламиз, бўшаб қолдими, дарҳол тўлдирамиз. Ҳамма гап у ердаги ўринда! Мана ҳозир яна бир қанча ўрин бўшаган! (turonzamin.com).
Нобел мукофоти номзоди - миллий ғуруримиз, шоири замон ЮСУФ ЖУМАни озод этиш учун овозингизни ютманг! 