ЖАҲОНГИР МАМАТОВ׃ Ўзгармаган дунё
Пятница, Март 7, 2008
ЎЗБЕКНИНГ ОНАСИ
Ўзбекистонда ҳар йилнинг бир оти бор. Кейинги уч йил эса оналар номи билан боғлиқ эди. Бу йиллар оналарга нима берди? Ўзбекнинг онаси бир йил тугаб иккинчи йил бошланаркан қай аҳволда?
Қорлар тоғга эмас, бошингизга ёғди, Онам!
Дорлар ёвга эмас, болангизга боқди, Онам!
Умрингиздан яна бир йил кетаркан,
Торлар куйга эмас, нолангизга оғди, Онам!
Дунёда оналар ҳақида энг жўшқин ва энг ларзали, оташин ҳамда оҳанграбо сўзларни кўп айтганлар беллашуви бўлганда табиийки, Ўзбек ғолиб чиққан бўларди.Онаси ҳақида гап кетса, йўлларига поёндоз тўшашини, қўлларига гард юқтирмаслигини, егани олдида, емагани ортида каби шароит қилиб қўйганини гапириб кўкракка урадиган яна бошқа ким?.
Опубликовал TURONZAMIN
Нобел мукофоти номзоди - миллий ғуруримиз, шоири замон ЮСУФ ЖУМАни озод этиш учун овозингизни ютманг! 