Байрамингиз МУБОРАК!

Муҳтарам волидаларимиз - азиз оналаримиз, қадрли опа-сингилларимизни баҳорий байрамлари билан қутлаймиз!
Кошки ҳар кунингиз баҳор, ҳар кунингиз байрам бўлсайди! Зотан буюк шоирингиз ЮСУФ ЖУМА дейдики׃

Кулфатингга кулфат кушдим, онажон,
Хасратингга хасрат кушдим, онажон.

Дардларингга дармон булмак урнига
Ҳар дардингга минг дард кушдим, онажон.

Ёвим бўлди золим, қашкир подшолар
Ғурбатингга гурбат қўшдим онажон.

Фарзанд каби бокканларинг душманим,
Нафратингга нафрат қўшдим, онажон.

Армонингга армон кушдим бесанок
Шўр бахтингга шўр бахт қўшдим, онажон.

Ғамларимдан кунинг, ойинг тутилди
Захматингга захмат қўшдим, онажон.

Лек ёви хам тан беради, Юсуфга
Шавкатингга шавкат қўшдим, онажон.


Ответить

Вы должны авторизоваться для отправки комментария.