Зиндондаги шоир ЮСУФ ЖУМАнинг тўртликлари (44-даста)
Суббота, Март 15, 2008
Далаларда манглайим терининг тузи бордир
Хазонларда умримнинг ёшлигин кузи бордир.
Номимни эшитганда қўрқиб санглар ёрилар
Дунёдаги бор тошда бошимнинг изи бордир.
23.04.2004й.
Мардман дейсан, бир нафас нордай эркак бўлсангчи,
Эплолмасанг, мунофик, сиртмок ташлаб ўлсангчи.
Ҳолимдан кулгунингча, йиғлагин ўз ҳолингга
Ҳолимдан кулганингча ўз ҳолингдан кулсангчи.
24.04.2004.
Опубликовал TURONZAMIN
Нобел мукофоти номзоди - миллий ғуруримиз, шоири замон ЮСУФ ЖУМАни озод этиш учун овозингизни ютманг! 