Чунки у Ҳажжождан ҳам баттол!
Четверг, Март 20, 2008
Кеча ўқиб қолдим, Бухоро Порахўратўраси шоири замон Юсуф Жуманинг ишини ҳужжатлаштирибди. Сталин золимлари Чўлпону Фитратлар, Қодирийу Усмонларнинг ишини ҳужжатлаштиргани каби.
Шарқда золимлиги билан ном чиқарган подшоҳ Муҳаммад Юсуф Сақфий ўз манфаати йўлида фуқароларни ҳужжат воситасида аёвсиз қатл қилдирган ва шунинг учун ҳам халқ орасида баттол Ҳажжож деб аталган. Ривоятда келтирилишича, бир куни Ҳажжож ов пайтида лашкаридан анча узоқлашиб кетади. Прочтите эту запись до конца »
“Озодлик”, Би-Би-Си ва “Америка Овози” радиолари раҳбарларига
Четверг, Март 20, 2008ОЧИҚ ХАТ
Мен ҳар куни Озодликни эшитаман, Юсуф Жумаев ҳақида бирор маълумот билармиканмиз, ёки Озодлик унинг шеърларидан бир парча бўлсада берармикан деб. Лекин ундай бўлмайди. Америка овози ва БиБиСида ҳам шу ҳолат.
Озодликку ҳар холда Юсуф Жумаев оиласи ҳакдаги янгиликларни ҳаммадан кейин бўлса ҳам бериб турибди, Америка Овози ва БиБиСини Тожикистон ва Афгонистон ҳақидаги лавҳалар эгаллаб олган. Прочтите эту запись до конца »
Шоир Юсуф Жуманинг рафиқаси Гулнора опага Очиқ хат
Четверг, Март 20, 2008Сиз ва сизнинг оилангиз аъзоларининг барчасининг бошига тушган кўргуликлардан мамлакат ичкариси-ю ташқарисидагилар деярли юз фоиз хабардор. Сиз ва турмуш ўртоғингиз, миллатнинг буюк шоири Юсуф Жума, фарзандларингизнинг жасоратларидан ҳам ҳамма хабардор. Прочтите эту запись до конца »

Опубликовал TURONZAMIN


Нобел мукофоти номзоди - миллий ғуруримиз, шоири замон ЮСУФ ЖУМАни озод этиш учун овозингизни ютманг! 