Бизга ёзадилар: Юсуф Жумаев ким?
Шу кунларда яна бир Турон буюги Юсуф Жума ва фарзандлари устидан тухмат ёғилмоқда. Мусулмон фарзандларининг устидан ўтказилаётган бу синовлар Мусони излашга ўхшаб кетади.
Менинг эса ўз фикримни ёзидан мақсад “Озодлик” радиоси эшиттиришларидаги фикрларга бир танқидим бор. Юсуф Жумаевни ўтюрак шоир, оиласи билан курашган шоир дейишяпди.
Тўхтанглар! Юсуф Жума фақат шоирмиди?!
Менинг билишимча у нафақат буюк шоир ва улуғ курашчи, у сиёсатчи, бизнесмен, ҳуқуқ ҳимоячиси, етук қишлоқ хўжалиги мутахасиси ва ўз дўстлари орасида яхши рахбар хам.
Хуллас, айтмоқчиманки агар шоирларнинг хаммаси Юсуф Жумадек ватанпарвар курашчи бўлганда бизлар бундай қулликка тушмас эдик.
Юсуф Жумаев масаласига ҳозиргидек бир ўтиб кетаверадиган жараён қараш хато. Хар бир юрт фарзанди учун жидди кураш олиб бориш лозим.
Бугун Юсуф Жума қамоқда ўтирган хар бир кун ўзбек халқи озодлиги йўлида қўйилаётган қадамдир. Юсуф Жумаев ҳибсда қолар экан дунёда унинг номи ҳар куни айтилаверади, ўзбек халқининг тақдиридан ҳам бутун дунё хабардор бўлаверади. Ўзбекистондаги сайловлар қандай ўтганини ҳам ҳамма қайта қайта эслайверади.
Оллохим, Юсуфни сабабчи қилгуни Фиръавн синсин! Амин!
Иброҳим Эл Ҳошимий, сиёсатчи, инсон ҳуқуқлари ҳимоячиси.
Нобел мукофоти номзоди - миллий ғуруримиз, шоири замон ЮСУФ ЖУМАни озод этиш учун овозингизни ютманг! 