Оддий ошпаз ҳам таъқибда

Фозилбек

Ўзбекистон республикаси диктатори Каримов Қозоғистонга ташриф буюриши қарийб бир ҳафтадан буён Қозиғистон раҳбарлари томондан қизиқиш билан кутилаётган эди.

Каримов Қозоғистонга келишидан 4 кун илгари 18 апрель куни Андижондаги тинч намойишларда қатнашган Рафиқ Раҳмонов Қозоғистон миграциони полицияси томондан ушлаб қўлга олинди. Рафиқ Раҳмонов Ўзбекистондан чиқиб кетганига уч йил бўлган бўлсада 2007 йилги президентлик сайловларида янги одил Президент сайланишидан Ватанига қайтишидан умид қилиб ҳаттоки БМТнинг Қочоқлар комисарлигига хам 7 апрель 2008 йилгача мурожаат қилмаган.

Рафиқ Раҳмоновнинг оила аъзолари 2008 йил март ойида унга нисбатан қидирув эълон қилинганини теливизорда кўриб унга билдирганлар. У Ватанга қайтиш умиди сўнган, ҳаёти Қозоғистонда ҳам хавф остида қолаётганлиги сабабли БМТнинг Қочоқлар Комисарлиги Олмота бўлимига мурожаат қилади.

Қочоқлар Комисарлиги Рафиқ Комоловга бошпана изловчи шахс мақомини бериб, Олмата шахри миграцион полициядан рўйхатдан ўтишини талаб қилиб унга ҳужжат тўлдириб беришади. БМТнинг Қочоклар Комисарлиги таклифи билан Олмата Миграция полициясига борган Рафиқ Рахмонов полиция томондан ушлаб қолинади.

Бизга мурожаат қилган Рафиқ Раҳмоновнинг укасининг айтишига қараганда Ўзбекистон Миллий Хавфсизлик Хизмати ходимлари 22 апрель куни Олмата Миграцион полицияси ертуласида Рафиқ Рахмонов билан учрашиб, Сени бугун кечқурун ёки эртага Ўзбекистонга олиб кетамиз деб айтишган.

Ҳозирда ўзбек қочқини Рафиқ Раҳмоновнинг тақдири хавф остида. Уни Ўзбекистоннинг қийноқларга тўла турмаларига жўнатишлари мумкин.

Дунё демократик кучларини ва Инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилувчи ташкилотларни умуман жиноят кўчасидан ўтмаган оддий ошпаз Рафиқ Раҳмоновнинг ҳимоясига чақираман.

Ответить

Вы должны авторизоваться для отправки комментария.