Чоршам Рўзи׃ Ул аҳд ила паймон қани, эй ёр, не бўлди?

Бобур ғазалига мухаммас

Ул давр ила даврон қани, эй ёр, не бўлди,
Ул меҳр ила маст он қани, эй ёр, не бўлди,
Ул ноз ила жавлон қани, эй ёр, не бўлди,
Ул аҳд ила паймон қани, эй ёр, не бўлди,
Ул лутф ила эҳсон қани, эй ёр, не бўлди?

Ишқнинг умидида сарғайиб мен саҳару кеч,
Қасринг қулидай қотган эдим-ку урубон печ?
Жонимни олодур, дея, ҳижрон кишанин еч,
Кеттим мени ҳайрон эшигидин демадинг ҳеч?
Ул телбаи ҳайрон қани, эй ёр, не бўлди?

Ошиқ дилини ёрлақагучи ўзи Аллоҳ,
Васлинг кўйида кулбаи вайрон менга боргоҳ,
Шайдойи жамолинг бўлиб-эй, ўргилайин моҳ,
Жонимга даво сўзинг эди, сўзламадинг, оҳ,
Жон дардиға дармон қани, эй ёр, не бўлди?

Тонг чоғи таманно қилибон қай сори ўтдинг,
Ё сайди жафога чиққан эрсанг, анга етдинг,
Чоршамни висолинг чаманидин бадар этдинг,
Мундоқми эди аҳдки, Бобурни унуттинг,
Ул аҳд ила паймон қани, эй ёр, не бўлди?

Ответить

Вы должны авторизоваться для отправки комментария.