Бир ойлик ҳарбий хизматга бир миллион
Узбекхон, Тошкентдан махсус «Туронзамин» учун
Жиззахлик хукук химоячиларининг навбатдаги мониторинг хулосалари
Узбекистонда, 18 ёшдан 28 ёшгача булган хар бир фукаро конунда белгиланган тартибта харбий ва мукобил хизматни уташга мажбурдирлар. Яъни:
Бир йиллик мудатга харбий хизмат;
Бир ойлик мудатга Мукобил хизмат (аммо, мукобил хизматга бадал пули фукаролар томонидан тулангандангина бир ойлик хизматга юборилади).
Жиззах вилояти, Галлаорол тумани, «Маданият» кишлок фукаролар йигинига карашли Каронгул кишлогида яшовчи, хизмат ёшига етган фукаро Абиркулов Бобурни (1988 йилда тугилган) Галлаорол туман мудофаа ишлари булими томонидан 2007 йил бахорида хизматга чакирилади.
Чакирувда Абиркулов Б.га чакирув комиссиясининг 15/690-сонли баённомасига асосан Абиркулов Бобур сафарбарлик чакирув ризерви хизмати сафига утказилиб, 2007 йил 28 май куни 137-сонли шартнома тузиш таклиф этилади.
Аммо, Б.Абиркулов чакирув комиссиясига узи яшаётган оилада, ота-онаси ва ака-ука хамда синглиси билан жами булиб унта (10) жон борлиги, оилада иш йуклигидан хеч ким ишламаслиги, хатто касалманд онасини даволаш учун маблаг йуглигини айтиб бу «Шартнома» бадал пулини умуман тулай олмаслигини билдиради ва бу «Шартнома»ни имзолашдан бош тортади.
Шундан сунг, Галлаорол туман мудофаа булими давогар сифатида, Абиркулов Б. томонидан имзоланмаган «Шартнома» асосида, олти ойдан сунг Абиркулов Б.ни Галлаорол туман фукаролик судига мурожаат килишади. Туман суди бу ишни 2007 йил 15 январида куриб чикади. Ушбу судда, хизматга чакирилган «жавобгар» Б.Абиркуловни, Жиззахлик хукук химоячиси, Мустакил Иносн хукуклари Жамиятининг Жиззах вилояти буйича раиси Уктам Пардаев Жамоат химоячи булиб иштрок этаяп хозирги кунгача химоя килмокда.
Хозирча, иккита суд инстанцияси булиб утди. Яъни, бу ишни 2007 йил 15 январ куни Галлаорол туман фукаролик суди, «Жавобгар» томонидан Апеллиация шикояти ёзилгандан сунг, 2008 йил 10 апрелида Жиззах вилоят фукаролик суди апеллиация тартибида куриб чикти.
Апеллиация судида, Жиззах шахар прокурори, суд ишни куришда ФПКнинг 15-моддаси талабларини бажармаганлигини, тарафлар уртасидаги шартнома жавобгар Б.Абиркулов томондан имзоланмаганлигига ва талаб килинган суммани тулаш мажбуриятини олмаганлигига конуний бахо бермаганлигини билдириб, суднинг хал килув карорини бекор килиб, янги карор чикаришни суради. Аммо, шунга карамасдан Жиззах вилоят фукаролик суди биринчи инстанция судининг карорини уз кучида колдирди.
Жиззахлик хукук химоячиларининг ушбу судлар буйича айрим хулосалари:
Вазирлар Махкамасининг 22.02.2003 йилдаги 99-сонли карори билан тасдикланган «Узбекистон Республикаси фукароларининг сафарбарлик чакирув резервида хизматни уташ тартиби тугрисида»ги низом талабига кура Галлаорол туман мудофаа ишлари булими билан чакирилувчи Абиркулов Бобур уртасида бадал пулини утказиш тугрисида 2007 йил 28 май куни 137-сонли шартнома «жавобгар» томонидан имзоланмаганлиги туфайли конуний эмас;
Биринчи суд инстанциясида Галлаорол туман фукаролик суди суд ишни куришда Уз.Р.ФПКнинг 15-модда талаблари купол равишда бузилган;
Бутун Жиззах вилояти буйлаб, Мудофаа булимлари томонидан куплаб харбий хизматга чакирилган ёш фукароларни мажбурий равишда бадал пулини тулаш буйича «Шартнома»лар тузиш холатлари ортганлиги ва суд жараёнлари утаётганлиги кузатилмокда;
Туман хамда шахар харбий мудофаа булимлари билан тузилган «Шарнома» буйича бадал пули айни кунга келиб 577 000 сум (443 $ атрофида) килиб белгиланганлигидан келиб чикиб, 80 фоиз атрофида Халкимизнинг иктисодий ахволи огирлиги туфайли «Шартнома»даги суммани тулай олмай судма-суд сарсон-саргардон булмокдалар;
Мажбуран ёки тушунмаган холда «Шартнома»га имзо куйган, иктисодий огир оилалар, яъни бадал пулини тулашга имконияти йук фукаролар конунчилик томонидан химояланмаган, яъни конуний бушлик пайдо булган. Шу конуний бушликдан фойдаланган шахар ва туман харбий булим идоралари, бадал пулини тулай олмаятган фукароларни фукаролик судига бермокдалар. Факатгина, кам таминланган оилалар давлат божидан озод килинмокда халос.
Килинган хисоб-китобга караганда, камбагал ва кашшок фукаролар учун бир ойлик мудатга Мукобил хизматга кетадиган барча харажатлар бир миллион сум атрофида сарф булмокда.
Сайтимизнинг укувчиларига туларок тушунарли булишилиги учун куйида икки инстанция суд хукмлари ва «Апелляция шикоят» аризаси нусхалари хам берилмокда:
Биринчи суд инстанцияси (нусха):
ХАЛ КИЛУВ КАРОРИ
Узбекистан Республикаси Номидан
2008 йил январ ойининг 15 кунида фукаролик ишлари буйича Жиззах туманлараро судининг очик суд мажлиси жиноят ишлари буйича Галлаорол туман суди биносида булиб,
Раислик этувчи: Э.А.Умурзаков
Сулаймонов Ж.нинг котиблигида, Галлаорол туман мудофаа булими вакили Азизов Ф.нинг иштирокида, даъвогар Галлаорол туман мудофаа булимининг жавобгар Абиркулов Бобурга нисбатан бадал пулини ундириш хакидаги фукаролик иши курилиб, куйидагилар
А Н И К Л А Н Д И:
Галлаорол туман мудофаа ишлари булими сафарбарлик чакирув хизматига чакирилувчи Абиркулов Бобурдан шартнома буйича туланмаган бадал пулини ундиришликни сураган.
Судда суралган Галлаорол туман мудофаа ишлари булими вакили Азизов Ф. даъвони кувватлаб, Галлаорол туман мудофаа ишлари булими томонидан 2007 йил бахорги чакирувда чакирув комиссиясининг 15/690-сонли баённомасига асосан Абиркулов Бобур сафарбарлик чакирув ризерви хизмати сафига утказилганлигини ва 2007 йил 28 май купи 137-сонли шартнома тузилганлигини, шартномага асосан хизматчи Молия Вазирлигининг махсус хисоб ракамига 341550 сум пул маблаги тулаши лозим булганлигини, хизматчи Абиркулов Бобур шартномада курсатилган муддатда пул маблагини умуман туламаганлиги сабабли Узбекистон Республикаси Президентининг 2007 йил 10 июлдаги УП 3889-сонли карорига асосан Республика худудида 2007 йил 1 августдан энг кам иш хаки 15525 сум килиб белгиланганлигини ва шартномага асосан чакирилувчининг пул бадали тулов микдори 01.08.2007 йилдан кайтадан хисобланиб 426938 сум килиб белгиланганлигини, Узбекистон Республикаси Президентининг 2007 йил 23 октябрдаги УП 3931-сонли карорига асосан Республика худудида энг кам иш хаки 18630 сум килиб белгиланганлиги туфайли 2007 йил 16 ноябрдан шартномадаги пул маблаги кайтадан хисобланиб, 512326 сум килиб белгиланганлигини, хизматга чакирилувчи шартномага асосан уз вактида пул маблагини туламаганлиги сабабли 512326 сум пул маблагини ундириб беришингизни сурайман.
Судда суралган жавобгар вакили Пардаев У. даъвони кисман тан олиб, хакикатдан хам Абиркулов Бобур Галлаорол туман мудофаа булими билан сафарбарлик чакирув хазматига шартнома тузилганлигини, Абиркулов Бобур унга кура 512326 сум бадал пули тулаши лозимлигини, хозирги кунда унинг оилавий шароити яхши эмаслиги сабабли тулай олмаганлигини баён килди.
Суд иш материаллари билан атрофлича танишиб, тарафларнинг тушунтиришларини тинглаб, ишдаги далилларни бахолаб, куйидагиларга кура даъвони каноатлантиришни лозим деб топади.
Ишда тупланган хужжатлардар. аниклакишича, 1988 йилда тугилган Абиркулов Бобур Галлаорол туман мудофаа ишлари булими чакирув комиссиясининг карорига кура сафарбарлик чакирув хизматига кабул килинган.
Вазирлар Махкамасининг 22.02.2003 йилдаги 99-сонли карори билан тасдикланган «Узбекистон Республикаси фукароларининг сафарбарлик чакирув резервида хизматни уташ тартиби тугрисида»ги низом талабига кура Галлаорол туман мудофаа ишлари булими билан чакирилувчи Абиркулов Бобур уртасида бадал пулини утказиш тугрисида 2007 йил 28 май куни 137-сонли шартнома тузилган.
Ушбу шартнома мазмунига кура, чакирилувчи 6 ой мобайиида 512326 сум бадал пулини мудофаа булими хисоб ракамига тулаши лозим булган.
Шартнома шартига кура бадал пули тулик тулангач, Абиркулов Бобур бир ойлик сафарбарлик хизматини уташга юборилади.
«Узбекистон Республикаси фукароларининг сафарбарлик чакирув резервида хизматни уташ тартиби тугрисида»ги низомнинг 12-банди 2-кисмида сафарбарлик резерви хизмат сафига олинган шахс томонидан бадал пули тулик ёки унинг бир кисми туланмаган такдирда шартнома шартларига мувофик туланмаган сумма, муддатида туланмаган сумма кисми фукародан суд тартибида ундириб олинади дейилган.
Мудофа булими билан Абиркулов Бобур уртасида тузилган шартномада хам бу холат назарда тутилган.
Шунинг учун суд, Абиркулов Бобурдан мудофаа булими фойдасига 512326 сум бадал пулини ундиришни лозим деб топади.
Узбекистон Республикаси Конститутциясининг 52-моддасига асосан Узбекистон Республикасини химоя килиш - Узбекистон Республикаси хар бир фукаросининг бурчидир. Фукаролар конунда белгиланган тартибда харбий ва мукобил хизматни уташга мажбурдирлар.
Шунинг учун суд, даъвони каноатлантиришда бадал пули утказиш тугрисидаги шартноманинг бажарилиши мажбурийлигини инобатга олади.
Суд, давлат божи масаласини мухокама килиб, жавобгарнинг моддий шароити огирлигини инобатга олиб, уни давлат божи туловидан озод килишни максадга музофик деб топади.
Бинобарин суд, юкоридагиларга асосан ва ФПК нинг 203-206-моддаларини кулланиб,
К А Р О Р К И Л А Д И :
Галлаорол туман мудофаа булимининг даъвоси каноатлантирилсин.
Абиркулов Бобурдан Галлаорол туман мудофаа ишлари булими фойдасига 512326 (беш юз ун икки минг уч юз йигирма олти) сум бадал пули ундирилсин.
Абиркулов Бобур давлат божидан озод килинсин.
Карордан норози томон 20 кун муддат ичида шу суд оркали фукаролик ишлари буйича Жиззах вилоят судининг апелляция инстанциясига шикоят килиш ёки протест келтиришга хаклидир.
Раислик этувчи: Э.А.Умурзаков
ХХХ
Жиззах вилояти фукаролик
ишлари буйича апеляция хайатига
Абиркулов Бобур Галаорол
тумани Маданият кишлок
фукаролар йигини, Бахмалсой
кишлоги
Апеляция шикояти
2008-йил январ ойининг 15-кунида фукаролик ишлари буйича Жиззах туманлараро суди томонидан Галлаорол тумани мудофаа ишлари буйича даъвоси куватланиб жавобгар Абиркулов Бобурдан 2007 йил бахорги чакуирувда чакирув комиссиясининг 15/690-сонли баённомасига асосан 28-май куни 137-сонли шартнома тузулганлиги шартнома асосида 512326 (беш юз ун икки минг уч юз йигирма олти) сум пул маблагини ундириб беришини карор килди.
Галаорол тумани мудофаа булимига мен оилавий шароитим тугрисида мен олдин хам маълум килганман. Оилавий шароитимиз жуддаям огир. Биринчидан бир хужжалик уйда учта оила тикилиб яшаб келаяпмиз.
Бир акам, узим, буйдогмиз, оилада хеч ким ишламайди, Онам касалманд кунимизни зурга кураяпмиз топганимиз топгандай уй рузгорига кириб кетади. Бир сум хам орттиролмаймиз.
Мени узим билан Галаорол гумани мудофаа булими шартнома яъни 2007 йил 28-май куни шартнома тузмаганман. Суд бир томонлама куриб фукоролик ишини мутлоко урганмасдан хулосага келганлиги аник булиб турибди.
Суд мутлоко суд мажлисида хам карорнинг барча кисмларида хам мухокама этмасдан кетган, бу эса амалдаги Узбекистон Республикаси Олий Судининг «Суд карорлари» тугрисидаги карорига мутлок зид равишда чикарилган карор эканлигини курсатиб турибди, чунки суд томонидан фукоролик иши буйича асосий холатлар мухокома этилмаган ва асосиз равишда нотугри карор чикарилишига олиб келган.
Галаорол тумани мудофаа булими мени харбий хизматга яъни 1 йиллик харбий хизматга юборишга розиман.
Юкоридаги асосларга кура Жиззах туманлараро фукаролик ишлари буйича судининг 2008 йил январ ойини 15 куни хал килув карорини бекор килиб, ишни обектив, адолат юзасидан карор чикаришларингизни с у р а й м а н.
Илова: Апеляция шикоятидан нусха.
Даъвогар: Абиркулов Б.
ХХХ
Иккинчи суд инстанцияси (нусха):
Маърузачи: Т.А.Умаров судья: Э.А.Умурзаков
ФУКАРОЛИК ИШЛАРИ БУЙИЧА ЖИЗЗАХ ВИЛОЯТ СУДИ
АПЕЛЛЯЦИЯ СУДЛОВ ХАЙЪАТИ
АЖРИМИ
2008 йил апрель ойининг 10 кунида фукаролик ишлари буйича Жиззах вилоят суди апелляция судлов хайъатининг очик суд мажлиси уз биносида булиб,
Раислик этувчи: М.Ж.Искандаров
Хайъат аъзолари: М.Р.Ризаев, Т.А.Умаровлардан иборат таркибда, А.Абдуллаевнинг котиблигида, Жиззах вилоят прокурорининг катта ёрдамчиси Л.Абдукеримова, даъвогар вакили Ф.Азизов, жавобгар Б.Абиркуловнинг иштирокида, фукаролик ишлари буйича Жиззах туманлараро судининг 2008 йил 15 январь кунги хал килув кароридан норози булган жавобгар Б.Абиркуловларнинг келтирган апелляция шикояти ва Жиззах шахар прокурори томонидан келтирилган апелляция протести иш материаллари билан биргаликда курилиб, куйидагилар
а н и к л а н д и:
Даъвогар Галлаорол туман мудофаа ишлари булими сафарбарлик чакирув хизматига чакирилувчи Б.Абиркуловдан шартнома буйича туланмаган бадал пулини ундиришликни сураган.
Фукаролик ишлари буйича Жиззах туманлараро судининг 2008 йил 15 январь кунги хал килув карори билан даъвогар Галлаорол туман мудофаа булимининг даъвоси каноатлантирилган.
Б.Абиркуловдан Галлаорол туман мудофаа ишлари булими фойдасига 512.326 сум бадал пули ундирилган.
Б.Абиркулов давлат божидан озод килинган.
Суднинг ушбу хал килув кароридан норози булган жавобгар Б.Абиркуловлар апелляция шикояти келтиришиб, оилавий шароити огарлигини, Раллорол туман мудофаа булими билан шартнома тузмаганлигини, суд ишни бир томонлама курганлигини, иш буйича асосий холатлар мухокама этилмаганлигини, бир йиллик харбий хизматга боришга розилигини билдириб, суд карорини бекор килиб, конуний карор чикаришликни сураган.
Жиззах шахар прокурори апелляция протести келтириб, суд ишни куришда ФПКнинг 15-моддаси талабларини бажармаганлигини, тарафлар уртасидаги шартнома жавобгар Б.Абиркулов томондан имзоланмаганлигига ва талаб килинган суммани тулаш мажбуриятини олмаганлигига конуний бахо бермаганлигини билдириб, суднинг хал килув карорини бекор килиб, янги карор чикаришни сураган.
Б.Абиркулов ишончли вакили У.Пардаев апелляция протестига кушилишини
билдириб, протестни каноатлантиришни сураган.
Галлаорол туман мудофаа ишлари булими апелляция шикояти ва протестга эътироз билдириб, суд карорини кучида колдиришни, шикоят ва протестни рад килишни сураган.
Судлов хайъати вилоят судининг судьяси Т.А.Умаровнинг маърузасини, вилоят прокурорининг катта ёрдамчиси Л.Абдукеримованинг протестни кувватлаб берган фикрини, тарафларнинг тушунтиришини тинглаб, шикоят ва протестда келтирилган важларни ишдаги хужжатлар билан солиштириб, текшириб куриб чикиб, куйидагиларга кура, суднинг хал килув карорини узгаришсиз колдиришликни лозим деб топади.
Ишдаги хужжатларга кура, 1988 йилда тугилган Б.Абиркулов Раллаорол туман
мудофаа ишлари булими чакирув комиссиясининг карорига кура сафарбарлик чакирув
хизматига кабул килинган.
Узбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасининг 22.02.2003 йилдаги карори билан тасдикданган «Узбекистон Республикаси фукароларининг сафарбарлик чакирув резервида хизматни уташ тартиби тугрисида»ги Низом талабига кура Галлаорол туман мудофаа ишлари булими билан чакирилувчи Б.Абиркулов уртасида, бадал пулини утказиш туррисида 2007 йил 28 май куни 137-сонли шартнома тузилган.
Ушбу шартнома мазмунига кура, чакирилувчи 6 ой мобайнида 512.326 сум бадал пулини мудофаа булими хисоб ракамига тулаши лозим булган.
Шартнома шартига кура бадал пули тулик, тулангач, Б.Абиркулов бир ойлик сафарбарлик хизматини уташга юборилади.
Юкоридаги Низомнинг 12-банди 2-кисмида «Сафарбарлик резерви хизмат сафига олинган шахс томонидан бадал пули тулик ёки унинг бир кисми туланмаган такдирда шартнома шартларига мувофик туланмаган сумма, муддатида туланмаган сумма кисми фукародан суд тартибида ундириб олинади» дейилган.
Мудофаа булими билан Б.Абиркулов уртасидаги шартнома Узбекистан Республикаси Вазирлар Махкамасининг 2003 йил 22 февралдаги №99-сонли карори билан тасдикланган «Узбекистон Республикаси фукороларининг сафарбарлик чакируви резервида хизматни уташ тартиби тугрисида»ги Низомнинг 12-банди, 4-кисмида «Шартнома тузишдан бош тортилган такдирда махсус хисоб ракамига туланиши керак булган пул бадаллари конун хужжатларига мувофик ундирилади» дейилган.
Шунинг учун судлов хайъати биринчи боскич суди Б.Абиркуловдан мудофаа булими фойдасига 512.326 сум бадал пулини ундиришни белгилаб тугри хулосага келган, деб хисоблайди.
Юкоридагиларга кура, судлов хайъати биринчи боскич судининг хал килув карорини узгартириш ёки бекор килишга асослар йук деб хисоблаб, уни узгаришсиз колдиришликни, келтирилган апелляция шикояти ва протестини каноатлантирмасдан колдиришликни лозим деб топади.
Юкорида баён этилганларга кура ва Узбекистон Республикаси ФПКнинг 342-343-моддаларига кулланиб, судлов хайъати
а ж р и м к и л а д и :
Фукаролик ишлари буйича Жиззах туманлараро судининг 2008 йил 04 февралдаги давогар Галлаорол туман мудофаа ишлари булимининг жавобгар Б.Абиркуловга нисбатан «бадал пулини ундириш хакида»ги фукаролик иши юзасидан чикарилган хал килув карори узгаришсиз колдирилсин.
Келтирилган апелляция шикояти ва протести каноатлантирмасдан колдирилсин.
Раислик этувчи: имзо
Хайъат аъзолари: имзо
имзо
аслига тугри.
Нобел мукофоти номзоди - миллий ғуруримиз, шоири замон ЮСУФ ЖУМАни озод этиш учун овозингизни ютманг! 