Каримов зиндонидаги шоир ЮСУФ ЖУМА ижодидан

Воскресенье, Май 18, 2008

Жойинг зиндон зиё истасанг
Кўзинг гирён вафо истасанг.

Азроил дўст қиёфасида
Дўстлар орттир фано истасанг.

Жоним қулинг, қул истасанг, ёр,
Юрагим қон, хино истасанг.

Йўлинг бўлай истасанг сайр
Қурбонингман, фидо истасанг.

Тилингни кес, Юсуф, индама
Бу замонда ҳаво истасанг.
Прочтите эту запись до конца »


Ризо Обид: Халқаро анжуман (1)

Воскресенье, Май 18, 2008

Холланднинг Тилбург шаҳридаги жоме масжидида туркийзабонлилар халқаро ажумани бўлиши тўғрисидаги хабар ва унда иштирок этиш ҳақида таклифномани олгач кўнглимдан, одатдагидай: туркияликлар Оврўпа мамлакатларида ҳамма соҳаларда ғоят ҳамжиҳат ва яна бир тадбир ўтказишар эканда деган ўй кечди. Прочтите эту запись до конца »