Четверг, Февраль 28, 2008
САВОЛ: Сиз нима учун мақолаларингиз ва бошқа ёзган асарларингизда Абдулла Орипов, Эркин Воҳидов, Озод Шарафиддинов каби Ўзбекистон қаҳрамонларига ҳужум қиласиз? Бу улар қаҳрамонликни олиб, сиз ололмаганингиз учун эмасми? (Камолиддин, 20 Май, 2004).
ЖАВОБ: Мен ҳам истаганимда бундай қаҳрамонлик унвонларни қачонлардир олган бўлардим. Фақат бунинг учун гадонинг, қулнинг кунига тушмоғим керак эди. Прочтите эту запись до конца »
Нет поментариев »
|
1.Bosh sahifa, Savol-Javob, Uzbek |
Постоянный адрес
Опубликовал TURONZAMIN
Среда, Январь 23, 2008
-1-
САВОЛ: Эркин Халиловни Олий Мажлис Қонунчилик палатаси спикерлигидан олиб ташланишини унинг ўғли атрофидаги шикоятлар билан боғлашмоқда. Шунга нима дейсиз?(Абдумалик).
ЖАВОБ: Каримов қарийб 20 йиллик содиқ қулини бундай воқеалар, кимларнингдир шикояти туфайли бўшатди десангиз у ҳолда дунёда Каримовдан адолатли шоҳ йўқ экан деган фикрга келиш мумкин. Балки шундай фикр уйғотиш ҳам кимнингдир вазифасига кирар, аммо диктатураларда кетиши аниқлашган раҳбар атрофида машмашалар, ёзув-чизувлар пайдо қилинишини бугунгача кўрганларимиз-мингта мисолдан кейин ҳам тушунмаганларга нима ҳам дейсиз?!
-2-
САВОЛ: Президентнинг хабари, изни ёки буйруғи бўлмасдан бир депутат ҳақида фелъетон ёзилиши, унинг фарзандлари билан боғлиқ қилмишлари фош этилиши мумкинми? Ёки гуруҳлар аро жанг шунга сабаб бўлиши мумкинми?(Рустам). Прочтите эту запись до конца »
Нет поментариев »
|
1.Bosh sahifa, Savol-Javob, Shu kunning gaplari, Uzbek |
Постоянный адрес
Опубликовал TURONZAMIN
Понедельник, Январь 14, 2008
-1-
САВОЛ: Америкада яшаётганингиз ва тилшунос бўлганингиз учун қуйидаги масалага аниқлиқ киритсангиз. АҚШдаги бир штат номини “Америка овози” - Nyu-Gempshir, “Озодлик”- Нью-Ҳэмпшир, Би-би-Си- Нью Хампшир деб ёзади. Қайси бири тўғри? (Моҳира).
ЖАВОБ: “Америка овози” да ”Nyu-Gempshir” шаклида ёзилиши бу рус тили босими остида ҳали ҳам “Ҳоливуд”ни “Голивуд”, “Ҳитлер”ни “Гитлер” дегандек гап. “Озодлик” эса, ёзилишига эмас, талаффузига қараб олган. Бу йўлдан борилса, “Техас”ни талаффузига кўра, “Тексас” дейишга тўғри келиб қолади ва ҳоказо. Прочтите эту запись до конца »
Нет поментариев »
|
1.Bosh sahifa, Muxolifat, Savol-Javob, Shu kunning gaplari, Uzbek |
Постоянный адрес
Опубликовал TURONZAMIN