ЖАҲОНГИР МАМАТОВ: ХАЛҚ ЭМАС, ДИКТАТУРА АЙБДОР!

Вторник, Октябрь 23, 2007

jahangir_mamatov.jpgСАВОЛ: Халқимиз нега бунча тебранмас бўлиб қолди? (ИСМСИЗ).
ЖАВОБ: Аслида ўзим ўзимга ўрнатган қоидага кўра, исмсиз мактубларга жавоб бермаслигим керак эди. Аммо бу ҳақда бугун ҳаммаёқда ёзилаётгани, ҳатто ўз сафдошларим ҳам ёзишаётгани учун мухтасар жавоб беришни бурчим деб билдим.

Бундан бир неча йил олдин диктатура фитрати ҳақида ёзганимда, бу режим берадиган “маҳсулот”лардан бири халқни лоқайд этиши ва жамиятни маънан бузиши эканлигини айтгандим. Назаримда шу нуқтага келганга ўхшаймиз. Яъни диктатура ўз мақсадига эришгани бугунги чиқишларда ҳам кўзга ташланмоқда. Прочтите эту запись до конца »


Сайлов ва саволлар

Пятница, Октябрь 19, 2007

jahangir_mamatov.jpgПрезидент сайлови билан боғлиқ саволларга Демократик Ўзбекистон Конгресси раиси Жаҳонгир Маматовнинг жавобларини эълон қилиб бормоқдамиз. Бугун шу рукндаги бешинчи жавоб билан танишинг. “ТУРОНЗАМИН”.

ТУРКЛАР ВА КАРИМОВ РЕЖИМИ
САВОЛ: Ўзбекистондаги сайловга туркларнинг таъсири бўлиши мумкинми? (Шароф).
ЖАВОБ: Саволингиздаги “турклар” деган калимани мен икки тарзда тушундим. Прочтите эту запись до конца »


Сайлов ва саволлар

Четверг, Октябрь 18, 2007

Президент сайлови билан боғлиқ саволларга Демократик Ўзбекистон Конгресси раиси Жаҳонгир Маматовнинг жавобларини эълон қилиб бормоқдамиз. Бугун шу рукндаги тўртинчи жавоб билан танишинг. “ТУРОНЗАМИН”.

jahangir_mamatov.jpgКАРИМОВ ХДПДАН ХАВОТИРДА
САВОЛ: Каримов кўпроқ қайси номзоддан хавотирда? (Акмал).
ЖАВОБ: Эътибор қилган бўлсангиз, Каримов ҳамма партияларга ўз раисларини номзод тарзида олдинга чиқаришга изн берди, аммо ХДП бундан мустасно. Прочтите эту запись до конца »


Савол… Жавоб…

Среда, Октябрь 17, 2007

jahangir_mamatov.jpgСайлов ва саволлар
Президент сайлови билан боғлиқ саволларга Демократик Ўзбекистон Конгресси раиси Жаҳонгир Маматовнинг жавобларини эълон қилиб бормоқдамиз. Бугун шу рукндаги учинчи жавоб билан танишинг. “ТУРОНЗАМИН”.

Ҳўкизнинг думи…
САВОЛ: Ўзбекистонда бўлаётган бу ўйинни аслида сайлов деб аташ мумкинми?(Малик).
ЖАВОБ: Аслига қарайдиган бўлса, жуда кўп нарса ўз номига мутлоқ мувофиқ эмас. Прочтите эту запись до конца »


Савол… Жавоб…

Вторник, Октябрь 16, 2007

jahangir_mamatov.jpgСайлов ва саволлар
Президент сайлови билан боғлиқ саволларга Демократик Ўзбекистон Конгресси раиси Жаҳонгир МАМАТОВнинг жавобларини эълон қилиб бормоқдамиз. Бугун иккинчи жавоб билан танишинг. Айни саволларга бошқаларда бошқача жавоблар бўлса, бизга ёзинг, чоп этамиз. “ТУРОНЗАМИН”.

“НОМЗОД… НОМЗОД…” ЎЙИНИ
ёки масхарабоз қўлидаги лўхтакчалар

САВОЛ: Кўрсатилган номзодларнинг ҳаммаси сайловда қатнашса, бозор бўлиб кетмайдими? (Носир).
ЖАВОБ: Агар Каримовнинг характеридан келиб чиқиладиган бўлса, унинг бу қадар номзоднинг сайловга киритиши мен учун фавқулодда воқеа бўларди. Чунки ҳали ҳам Каримов бунча кўп номзод билан биргаликда майдонга тушишига ишонмайман.
Чунки у “Озгина сизган сув ўпириққа айланиб кетиши мумкин” дерди ва унинг олдини олади. Прочтите эту запись до конца »


Сайлов ва саволлар

Понедельник, Октябрь 15, 2007

jahangir_mamatov.jpgПрезидент сайлови билан боғлиқ саволлар жуда кўпайиб кетгани сабаб бугундан бошлаб Демократик Ўзбекистон Конгресси раиси Жаҳонгир Маматовнинг жавобларини эълон қилиб борамиз. Айни саволларга бошқаларда бошқача жавоблар бўлса, бизга ёзинг, чоп этамиз “ТУРОНЗАМИН”.

“АНА, АЛАБЎЖИ!” СИЁСАТИ
САВОЛ:
Каримовнинг қайта президент бўлишига Мирзиёев ва бошқа раҳбарлар қандай қараяптилар? Каримов сайлангач, уларнинг қолиб- қолмасликлари номаълум-ку?(Ориф). Прочтите эту запись до конца »


Savol…Javob…

Четверг, Август 2, 2007

ҚИЗИ ОТАСИНИ ЯНАДА ҲУШЁР БЎЛИШГА ЧАҚИРМОҚДА

САВОЛ׃ Uzmetronom.com сайтида Сергей Ежков 2007 йилнинг Август ойида Ўзбекистонда кескин ўзгаришлар бўлиши ва ҳатто қон тўкилишини ёзган. Шунга сизнинг фикрингиз қандай? (ЖАВЛОН).

ЖАҲОНГИР МУҲАММАД׃ Бугун ҳеч кимга сир эмаски, бу сайтнинг асл соҳибаси Гулнора Каримовадир. Ўзбекистонда Ислом Каримовга қарши гап айтилиши мумкин бўлган ҳамма сайтларга тўсиқ қўйилган. Аммо бу сайт очиқ. Гарчи бу сайт Каримовга қарши материалларни кун ора бериб турса-да! Ўша танқидларни таҳлил қилсангиз, Гулноранинг манфаатидан келиб чиқиб қилинган танқидлар бўлади. Прочтите эту запись до конца »


Savol…Javob…

Суббота, Июль 28, 2007

ДЎК СИЁСИЙ ПАРТИЯ ЭМАС!

САВОЛ׃ Биз Ўзбекистонда миршаб эдик, ишдан кетгач, бу томонларда ишлашга келиб, шу ерларда қолиб кетдик ва исмимизни айтмасангиз у ердаги шароит ҳақида гапириб беришимиз мумкин. ДЎКнинг кейинги мажлиси қачон бўлади ва бизни хабардор қилсангиз? Биз ҳам сизнинг партияга аъзо бўлсак майлими? (Ўзбекистонлик собиқ икки миршаб Ҳ.М ва Т.Н.).

ЖАҲОНГИР МАМАТОВ, Демократик Ўзбекистон Конгрессининг раиси׃
Раҳмат, биз Ўзбекистондаги шароитдан оз бўлса ҳам хабардормиз. Агар сизлар очиқ баёнот берамиз десангизлар бунга шароит яратишимиз мумкин. Лекин… Прочтите эту запись до конца »


Savol…Javob…

Суббота, Июль 28, 2007

Келажак ёшларники
САВОЛ׃ Вашингтонда Санжар Умаровнинг ўғли Ғуломқодир Умаров “Серқуёш Ўзбекистон коалицияси” қалпоғи остида ўзбек мухолифати ёшларини бирлаштирмоқда экан, шунга Сизнинг ва Муҳаммадбобир Маликов ҳамда Баҳодир Чориевларнинг муносабатингизни билмоқчи эдик. (Бобур, Нуриддин, Ғайрат, Эркин ва бошқалар).

ЖАҲОНГИР МАМАТОВ, Демократик Ўзбекистон Конгрессининг раиси׃
Бизнинг позицимиз доим аниқ׃ бирлашиш йўлидаги ҳар қандай самимий қадамни мамнуният билан қабул этамиз ва муваффақият тилаймиз. Демократик кучларнинг бирлашуви бизнинг узоқ йиллардан буён амалга ошмай келаётган орзуимиз ва ким ёки кимлардир буни амалга оширса, бу ишни уддалай олса уларга тасанно айтамиз. Айниқса, бугунги шароитда. Чунки бугунга келиб вазият мухолифлар бор, аммо уюшган мухолифат йўқ ҳолида. Прочтите эту запись до конца »


Savol…Javob…

Среда, Июль 25, 2007

Халқ пули хазина “хакерлари”га эмас, унинг ўзига хизмат қилиши керак
САВОЛ׃ Мени бир қариндошим қарийб 40 йилдан буён ўқитувчилик қилади, ойлик маоши жуда оз. Шу қариндошимнинг кечагина армияни битириб, бир ҳарбий қисмда “сержант сверхсрочний” бўлиб ишлайдиган куёви, яъни қизининг эри ойига жуда катта маош оларкан, бундан ташқари куёв кунда-кунора озиқ-овқат маҳсулотлари тушёнка, картошка, гуруч, нон ва шу каби ўлжа билан уйига қайтар экан, табиийки у бу маҳсулотларни бозордан сотиб олмайди, яъни ҳарбий қисмнинг озиқ-овқат омборидан текинга ташийди. Прочтите эту запись до конца »