Savol…Javob…

Четверг, Июль 19, 2007

КУЛМАГАН ЭЛНИНГ БАХТИ ҲАМ КУЛМАЙДИ

САВОЛ׃ Жаxонгирбек, тарих фанлари доктори Алан Франк билан биргаликда янги нашр эттирган китобингизни олдим. Катта меxнат ва катта тадкикот килибсизлар. Хурсанд бўлдим. Бунинг устига номингизни дунё тилшуносларининг рўйхатида кўриб севиниб кетдим.
Ижодингизни ҳам куп йиллардан бери кузатиб келаман. Узимизга хос-узимизга мос диктатурамизни фош этган биринчи романни ҳам сиз ёзган эдингиз. Прочтите эту запись до конца »


Savol…Javob…

Среда, Июль 18, 2007

ИНОЯТОВ ПРЕЗИДЕНТ БЎЛА ОЛАДИМИ?

САВОЛ׃ Ўзини президентликка номзод деб атаётган Абдулло Тожибой ўғлининг СНБ раиси Иноятов президентликни тортиб олмоқчи деган хабарини “Туронзамин” бу жиддий эмас деб ёзибди. Лекин бу ҳақда бошқа жойларда ҳам ёзишмоқда. Шамол бўлмаса дарахтнинг учи қимирлайдими? Нима деб ўйлайсиз-Иноятов президент бўла олмайдими? (Абдухолиқ).

ЖАҲОНГИР МУҲАММАД׃
Менинг шахсий қаноатимга кўра, ЙЎҚ! Прочтите эту запись до конца »


Savol…Javob…

Суббота, Июль 14, 2007

МУАРРИХ БИЛАН МУЛОҚОТ
9. МАҲАЛЛИЙЧИЛИК

САВОЛ׃ Ўзим тошкентликман. Лекин маҳаллийчилик жонга тегди. Бунга қандай қарайсиз? Маҳаллийчиликка барҳам бериш мумкинми? Бу давлат миқёсидаги тадбир бўлиши керакми ёки ҳар бир киши ўз устида ўзи ишлаши керакми? Ҳурмат билан МУАРРИХ (Адҳам). Прочтите эту запись до конца »


Savol…Javob…

Среда, Июль 11, 2007

МУАРРИХ БИЛАН МУЛОҚОТ

8.КАРИМОВ ВА КОРРУПЦИЯ

САВОЛ׃ Сизнинг “ТАРИХНИ ТИТРАТГАН КУНЛАР” тўпламингиздаги “ЎЗБЕКИСТОНДА “КЛАН”ЛАР БОРМИ?”сарлавҳали мақолада қуйидаги жумлаларни ўқидим:

“Ҳа, бугунга келиб пул, яъни порахўрлик, коррупция ҳамма нарсани ҳал қиладиган кучга айланди. Бунинг қаршисига чиқадиган мард қолмади. Ҳатто Президент ҳам бу хусусда ожиздир, у ўтган йили Самарқанд ва Навоий вилоят сессияларида Ўзбекистон коррупция сариқпечаги билан ўралганини тан олди ва коррупцияга қарши кураш бошлатганини эълон қилди. Прочтите эту запись до конца »


МУАРРИХ БИЛАН МУЛОҚОТ

Понедельник, Июль 9, 2007

7. 1992 ВА БУГУН

САВОЛ׃ “Яқин мозий” деб номланган китобингизга кирган “ЛАМБАДА ёки беҳаё ўйин” деб номланган мақолангиз қуйидаги гаплар билан узилиб қолган׃
-Бугун Ислом аканинг мардлигини кўролмаётганлар бор, - дея давом этди О. Ёқубов. - Улар адашган, кимдандир, нимадандир норози кишилардир. Шу…
Бунинг давоми борми?

ЖАҲОНГИР МАМАТОВ׃ Қуйидаги адресда бу китоб, жумладан шу мақола тўлалигича турибди Прочтите эту запись до конца »


МУАРРИХ БИЛАН МУЛОҚОТ

Суббота, Июль 7, 2007

6. “ҚУВҒИН”НИНГ ДАВОМИ…

САВОЛ׃ “ҚУВҒИН” ни ўқиб чиқдим. Муболағасиз айтиш мумкинки, асар бадиий тусда ёзилган бўлишига қарамай, ҳақиқатда ЎЗБЕКнинг ЭНГ ЯНГИ ТАРИХИдаги бурилиш нуқталарини, кечмишини холис ва ҳаққоний акс эттирган. Мен ҳозиргача Ўзбекистон мустақиллиги, унинг давлатчилиги шаклланиши ҳақида маддоҳ тарихчи ва олимлар, қасидагўй ёзувчи ва шоирлар ёзган асарларни, дарсликларни ўқиб келдим. Бир мен эмас, умуман бизнинг авлод шу руҳ ва йўналишда тарбия қилинди ва бу бугун ҳам давом этмоқда. Прочтите эту запись до конца »


МУАРРИХ БИЛАН МУЛОҚОТ

Четверг, Июль 5, 2007

5.САБОҚ ОЛАДИГАН МАКТАБ ЙЎҚ
САВОЛ׃ Навбатдаги саволни сизнинг “Ўзлигим” китобингиздаги мана бу сатрлар билан бермоқчиман.
“Бухоро фожеаси хусусида уч саволга жавоб бериш керак:
Биринчидан, бу вокеаларда Файзулла Хужаевнинг тутган урни ва роли кандай эди?
Иккинчидан, Ленин хукумати асосий диккатини Гарбга каратаётган бир
пайтда уни Шаркка йуналтирган ва узлари хокимиятга келиш учун Ватан, миллатини укка туттирган инсонлар кимлар эди? Прочтите эту запись до конца »


МУАРРИХ БИЛАН МУЛОҚОТ

Понедельник, Июль 2, 2007

4. ҲАҚНАЗАРОВ ва “АКРОМИЙЛАР”

САВОЛ׃ Усмон Хакназаров хакида.. агар у МХХ ходими экан, нега кузга куринган мухолиф сайтлар унинг маколаларини чоп этишади? Сиз бунга уз муносабатингизни билдирмаганмисиз?
Лекин Хакназаровнинг Мухаммад Содик Мухаммад Юсуф хакида, унинг “Акромийлар” хакидаги телевидениедаги чикиши тугри, уни мен хам курганман (айнан ушбу тасвирланган холатда). Шу уринда савол: “Акромийлар” ким узи, сизнинг фикрингиз? Прочтите эту запись до конца »


МУАРРИХ БИЛАН МУЛОҚОТ-2

Воскресенье, Июль 1, 2007

3. СОБИҚ МУФТИ ВА САФДОШЛАРИ

САВОЛ׃
“Ассассин” китобингиз мутолаасидан келиб чиқиб ундаги “Муфти”нинг Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф эканлигини тахмин қилсак, мен айни шу шахс ҳақида кўпроқ маълумот олмоқчиман. Сизнинг у билан замондош бўлганлигингиз (яъни у амалда бўлган вақтда уни яқиндан таниганингиз) учун бу ҳақда сиздан сўрамоқчиман.
Мен Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф тўғрисида қуйидагиларни биламан:
У 1952 йили Андижон вилояти, Шаҳрихон туманида туғилган. Бухородаги Мир-Араб мадрасасида таҳсил олган. Прочтите эту запись до конца »


МУАРРИХ БИЛАН МУЛОҚОТ

Суббота, Июнь 30, 2007

ЖАҲОНГИР МУҲАММАД

Кейинги пайтларда вақт ажрата олмаганим учун жавобсиз қолган саволлар кўпайиб кетди. Дастлаб Муаррих номи билан саволлар йўллаб турадиган дўстимизга жавоб йўлламоқчиман. У кишининг саволлари йигирматадан ошиб қолибди ва вақтида жавоб беролмаганим учун узримни қабул қиладилар, деган умиддаман. Демак у кишининг саволларига тўхталмоқчиман.

Прочтите эту запись до конца »