ЮСУФ ЖУМА׃ Юрагим қайнайди, бағрим қайнайди!

Суббота, Май 10, 2008

Ҳамма қочаётир Ўзбекистондан
Дорнинг сиртмоғига айланган юртдан.
Ҳамма қочаётир Ўзбекистондан
Иблис тузоғига айланган юртдан.

Ҳамма қочаётир Ўзбекистондан
Аму сир ораси қон ўпқонидан.
Ҳамма қочаётир Ўзбекистондан
Илон, аждарларнинг биёбонидан.

Прочтите эту запись до конца »


Зиндондаги шоир ЮСУФ ЖУМА ижодидан

Пятница, Май 9, 2008

Ҳар бир томиримнинг қайнаган қони
Мингта дарё ўзанига сиғмайди.
Юрагимнинг ҳар бир чеккан фиғони
Осмон анжум масканига сиғмайди.

Ҳар оқарган соч толамда минг маҳшар
Қалбим деган хор оламда минг маҳшар.
Ҳар оҳимда, ҳар ноламда минг маҳшар
Ўтим қуёш гулханига сиғмайди.

Прочтите эту запись до конца »


Зулм зиндонидаги шоир ЮСУФ ЖУМА ижодидан

Среда, Май 7, 2008

Мен сенга хирмонлар истадим, халқим,
Тангри истамади сенга сомон ҳам.
Мен сенга осмонлар истадим, халқим,
Тангри истамади сенга остон ҳам.

Мен сенга денгизлар истадим, бироқ
Оллоҳ истамади сенга кўлмак ҳам.
Мен сенга юлдузлар истадим, бироқ
Оллоҳ истамади сенга кесак ҳам.

Прочтите эту запись до конца »


ЮСУФ ЖУМА: Бу юрт Бобурлари сиғмайдиган юрт

Четверг, Май 1, 2008

Бутун вужудимда пайконлар изи,
Бутун вужудимдан тирқирайди қон.
Ярамдан жирканди тушаркан кўзи
Бир сўқир олифта, бир сўқир нодон.

Ноқис сендайларнинг озодлиги деб
Ёлғиз қолиб кетдим ўқлар остида.
Сен палов еганда мен заҳарлар еб
Зиндонларда ётдим золим дастида.

Прочтите эту запись до конца »


Ризо Обид:Муҳаббат

Вторник, Апрель 29, 2008

Муҳаббатнинг кўзи йўқ у чирой танламайди,
Унинг айтар сўзи йўқ шундан сўз танламайди.
Муҳаббатнинг лабини гоҳо асал дейдилар,
Аммо унда лаб йўқдир у севса сўрамайди.

Прочтите эту запись до конца »


ЮСУФ ЖУМА: Бахт ниҳол бўлсайди кўкартирардим

Вторник, Апрель 29, 2008

Ўзбекни ерга урма
Ўзбекда ҳам ори бор.
Ўзи Ўзбекистонда
Дубайдачи, ёри бор.

Ўзбекни ерга урма
Ор-номуси—юзи бор.
Ўзи Ўзбекистонда
Африқода қизи бор.

Прочтите эту запись до конца »


ЮСУФ ЖУМА:Зиндонда кўкардим, нечун кўрмайсан?

Воскресенье, Апрель 27, 2008

Мен ҳам бир дарахтман чинордан юксак
Зиндонда кўкардим, нечун кўрмайсан.
Ердан ер ҳаққимни бермайсан фалак
Кўкдан кўк ҳақимни нечун бермайсан.

Мени камситарлар чўп дейди чўплар
Дейдилар хаслар хас, хазонлар хазон.
Битта япроғимча келмайди кўплар
Бошимга тор келар поёнсиз осмон.

Прочтите эту запись до конца »


Ким кўрубдур, эй кўнгул, аҳли жаҳондин яхшилиғ

Суббота, Апрель 26, 2008

Бобур ғазалига мухаммас

Қилма касдин таъмаким, йўқтур гумондин яхшилиғ,
Пайкони жонға ғизо, бори камондин яхшилиғ,
Жисминга келғай малол руҳи-равондин яхшилиғ,
Ким кўрубдур, эй кўнгул, аҳли жаҳондин яхшилиғ,
Кимки ондин яхши йўқ, кўз тутма ондин яхшилиғ!

Прочтите эту запись до конца »


Ўзбекнинг виждони Юсуф Жума ҳали ҳам зиндонда!

Четверг, Апрель 24, 2008

Хакгуйнинг сузи
Дустим улган, ёрон улган
Хеч кимим йук, хеч кимим йук.
Кабрлари кулга тулган
Хеч кимим йук, хеч кимим йук.

Хешим улган, элим улган
Хеч кимим йук, хеч кимим йук.
Мозорлари дудга тулган
Хеч кимим йук, хеч кимим йук. Прочтите эту запись до конца »


Чоршам Рўзи׃ Ул аҳд ила паймон қани, эй ёр, не бўлди?

Четверг, Апрель 24, 2008

Бобур ғазалига мухаммас

Ул давр ила даврон қани, эй ёр, не бўлди,
Ул меҳр ила маст он қани, эй ёр, не бўлди,
Ул ноз ила жавлон қани, эй ёр, не бўлди,
Ул аҳд ила паймон қани, эй ёр, не бўлди,
Ул лутф ила эҳсон қани, эй ёр, не бўлди?

Прочтите эту запись до конца »