Чоршам Рўзи׃ Ул аҳд ила паймон қани, эй ёр, не бўлди?

Четверг, Апрель 24, 2008

Бобур ғазалига мухаммас

Ул давр ила даврон қани, эй ёр, не бўлди,
Ул меҳр ила маст он қани, эй ёр, не бўлди,
Ул ноз ила жавлон қани, эй ёр, не бўлди,
Ул аҳд ила паймон қани, эй ёр, не бўлди,
Ул лутф ила эҳсон қани, эй ёр, не бўлди?

Прочтите эту запись до конца »


ЮСУФ ЖУМА: Ўзбек ўзбекдан безор

Воскресенье, Апрель 20, 2008

Немис немисга мушфик,
Бир бирига интизор.
Узбек узбекка ганим
Узбек узбекдан безор.

Швед шведга мушток
Бири бирига дустёр.
Узбек узбекка душман
Узбек узбекдан безор.

Прочтите эту запись до конца »


Чоршам Рўзи: Зиёлар айласа кимки, Навоийдан нажот топгай!

Воскресенье, Апрель 20, 2008

Навоий ғазалига мухаммас

Наволар айласа кимки, Навоийдан нажот топгай,
Садолар айласа кимки, Навоийдан нажот топгай,
Бинолар айласа кимки, Навоийдан нажот топгай,
Зиёлар айласа кимки, Навоийдан нажот топгай,
Нидолар айласа кимки, Навоийдан нажот топгай.

Прочтите эту запись до конца »


ЮСУФ ЖУМА׃ Суд залида ёзилган шеър

Среда, Апрель 16, 2008

Ўғлимга жой бердилар зиндон деган қабрдан
Дея қонсан онажон, йиғламагин, фахрлан.

Фарқли ўлароқ кар, кўр бешумор ҳар хачирдан
Дедим золимга золим йиғламагин, фахрлан.

Прочтите эту запись до конца »


Юсуф ЖУМА׃ Ҳақ йўлида юрмас чархи кажрафтор

Среда, Апрель 16, 2008

Бу юрт ногиронлар аравачаси
Қавми бетил, бекўз, беюз, беюрак.
Манзили жаҳолат харобачаси
Парвардигор урган, қарғаган фалак.

Бу юрт ногиронлар аравачаси
Ҳеч ким интилмайди ёруғлик томон.
Кўр, шол нотавонлар аравачаси
Бошида аҳли мор, пашша, бит, чаён

Прочтите эту запись до конца »


Ризо Обид:Унут

Воскресенье, Апрель 13, 2008

Нима қилдим, нима қиламан,
Менинг билан нима ишинг бор?
Нима қилсам ўзим биламан,
Менинг билан нима ишинг бор?

Тишинг недан дея сўрайсан
Тиллоданми ёки дур садаф?
Менинг билан нима ишинг бор
Нега кўзинг турасан қадаб?

Прочтите эту запись до конца »


ҲИЖРАТ:Шу гардун узра тортилган адолат пардасидурмиз

Пятница, Апрель 11, 2008

МАЖОРА
Одамота авлодида азму аввора,
Наслу насаб таълифида қўпди мажора.
Бири деди, хўжасифат асли уруғим,
Барисига шоҳид ўтар кўҳна гаввора.
Айди бири халилуллоҳ пушти-падарзод,
Бошқасини реши етди биби Ҳажора.
Прочтите эту запись до конца »


Зиндондаги шоир Юсуф Жуманинг тўртликлари

Среда, Апрель 9, 2008

Газабимни тог килиб шеъримга яшираман
Байтларим—пайконларим, ганимимни шошираман.
Мустабид, Юсуф дея куркиб турар уйкудан
Хирсдай семиз лабига учуклар тошираман.
16.05.04.

Прочтите эту запись до конца »


Миллий шоиримиз суд қилинмоқда

Вторник, Апрель 8, 2008

Бухорода бугун бошланган спектакл суд 14 апрелга кечиктирилди. Шоир ўз тақдирини олдиндан кўрган каби қуйидаги мисраларни битганди.

ЮСУФ ЖУМА׃ Икки гирдоб ичиндадир ярим ёрти жонимиз

Эл эрки деб золимларга душман бўлдик, ёв бўлдик
Ёраб, бизга душман этди жоҳил элни золимлар.
Эл ўқига нишон бўлдик, қурбон бўлдик, ов бўлдик,
Кўзимизга туман этди жоҳил элни золимлар.

Икки гирдоб ичиндадир ярим ёрти жонимиз
Икки ўтнинг ичиндадир вайрон хонумонимиз.
Икки итнинг ичиндадир рез-рез устихонимиз
Жисмимизга кишан этди жохил элни золимлар.

Прочтите эту запись до конца »


Жонима изтироб жамким, менда бордир, кимда бор?

Четверг, Апрель 3, 2008

НАВОИЙ ҒАЗАЛИГА МУҲАММАС
Дил битар тилсиз қаламким, менда бордир, кимда бор?
Ҳолима қоғоз ҳакамким, менда бордир, кимда бор?
Жонима изтироб жамким, менда бордир, кимда бор?
Дилбарор, сендин бу ғамким, менда бордир, кимда бор?
Фурқатингдин бу аламким, менда бордир, кимда бор?
Прочтите эту запись до конца »